Афғонистон: Толибон шимолда илгарилаб бормоқда

Image caption Ҳукумат кучлари Чордарани Толибон қўлидан қайтариб олиш учун амалиёт бошлаган

Афғонистон расмийларига кўра, Толибон шимолий Қундуз вилоятидаги стратегик муҳим Чордара тумани устидан тўла назорат ўрнатган.

Би-би-си мухбирларига кўра, Чордара Қундуз вилоят маркази ва аэропортидан атиги бир неча чақирим узоқликда, шунингдек, минтақани пойтахт Кобул билан боғловчи шоҳ йўл яқинида жойлашган.

Қундуз полиция бошлиғининг айтишича, ҳозирда Толибон жангчилари вилоят ҳокимининг қароргоҳидан унча узоқда эмаслар.

Чордарада бир неча ҳафтадан буён давом этиб келаётган жанглар оқибатида кўплаб одамлар уйларини ташлаб чиқишган.

Айни пайтда Афғонистон ҳукумати аввалроқ толиблар томонидан босиб олинган Бадахшон вилоятининг Юмган туманини қайта қўлга киритганини айтган.

Афғонистоннинг шимолий минтақаларидаги жанглар қўшни Марказий Осиё давлатларида жиддий хавотир уйғотмоқда.

Ўтган ҳафта МДҲ чегара қўмондонлари Кенгаши Душанбеда Афғонистон билан чегарадаги вазиятни муҳокама қилган.

Кенгаш йиғилиши ортидан баёнот берган Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати Чегара қўшинлари бош штаби бошлиғи Носирбек Усмонбеков ўзбек-афғон чегарасида " муайян сондаги жангариларнинг тўпланаётгани"ни айтган.

Усмонбековга кўра, Ўзбекистон жангариларнинг ҳужумини қайтариш учун етарли кучга эга.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ