Рамазон суҳбатлари: Аллоҳни сизлаш керакми ёки сенлаш тўғрироқми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Муборак Рамазон ойи кириб келиши билан ижтимоий тармоқларда диний мавзуда суҳбатлар ва баҳсу мунозаралар кучайган.

Сўнгги тортишувлардан бири Аллоҳга қандай мурожаат қилиш лозимлиги борасида бўлган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири оламлар Парвардигорига "Сиз" деб мурожаат қилинмаслиги кераклиги ҳақида ёзган.

Бошқалар эса, "Сен" эмас, "Сиз" дейиш тўғрироқ бўлиши ҳақида гапиришмоқда.

Би-би-си бу ҳақда Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Содиқ қори Камолиддиндан сўради.

"Аллоҳ таоло аввало ўзи бизга бу ҳақда таълим берган. Ўша 1400 йилдан зиёда вақт олдин Қуръони Каримни нозил қилган вақтида Аллоҳ таоло ўзига қандай мурожаат қилишимиз, қандай низо қилишимиз, қандай юзланишимизнинг таълимини бериб қўйган... "Сиз" десак, сизу биз - махлуқотлар, мавжудотларни, Аллоҳ тарафидан яратилган инсонларнинг бир-бирларига нисбатан муомиласига ўхшаб қолади. "Раббано иннака... " деганда, "Эй Парвардигоро...", яъни сен деб мурожаат қилиняпти", дейди Содиқ қори Камолиддин.

Суҳбатни тўлиқ тингланг:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ