Муҳиддин Кабирий Тожикистонга қайтмоқчи эмас

Фото муаллифлик ҳуқуқи internet

Тожикистон Ислом Уйғониш партияси раиси Муҳиддин Кабирий ватанига борса ҳибсга олишлари эҳтимолидан қайтмасликка қарор қилган.

Бу ҳақда жаноб Кабирий Би-би-си Рус хизматининг мухбири Анора Саркорова билан суҳбатда айтган.

Тожикистон Ислом Уйғониш партияси Марказий Осиё республикаларидаги ягона исломий фирқадир.

Партия раиси Муҳиддин Кабирийнинг айтишича, у Тожикистондан шу йил март ойида чиқиб кетган ва 27 июн - Тожикистондаги фуқаролар урушига якун ясаган бирлашиш битими имзоланган кун муносабати билан расман байрам деб эълон қилинган Ваҳдат кунигача қайтишни режалаштирган.

"Менинг чиқиб кетишимга ҳеч қандай сиёсий сабаб йўқ эди ва ўша пайтда бунга асосҳам йўқ эди... Бироқ менинг режаларим ўзгарди. Исломий партиянинг сиёсий кенгаши қайтишимни менга тавсия қилишмаяпти, бунинг учун қатор жиддий аргументлар бор. Бундан олдин менга қарши таҳдидлар битилган видеомурожаатлар эълон қилинди. Кейинроқ ҳукумат оммавий ахборот воситаларида гўё менинг бир неча йил олдин ноқонуний ер олди-бердисида айбланганим юзасидан жиноят иши очилиши ёки аллақачон очилгани ҳақидаги мақолалар пайдо бўлди", деб айтган Муҳиддин Кабирий.

"Менинг ҳамкасбларим фикрича, мамлакатдаги сиёсий вазият анча мураккаб ва таваккал қилиб бўлмайди. Мен бундай тавсияларга жуда жиддий қарайман", деган жаноб Кабирий.

У шахсан ўзига нисбатан ҳеч қандай таҳдид бўлмаганини айтган.

Бироқ оиласи аъзолари билан юз берган ҳодиса фарзандлари ва турмуш ўртоғининг ҳаёти ҳақида қайғуришга ундаши ҳақида айтган.

Жаноб Кабирий фикрича, Тожикистон ҳукуматининг мўътадил мусулмонларга нисбатан юритаётган сиёсати мўътадилларни бурчакка тақаб бормоқда ва радикал қарашдагиларнинг сони кўпайишига ёрдам бераяпти.

Тожикистон Ислом Уйғониш партияси раиси минтақада ушбу партия тарафдорлари радикаллашишидан ҳам манфаатдор кучлар мавжудлигини соқит қилмаслигини айтади.

Муҳиддин Кабирий Тожикистонда исломий партияни ёпмасликларига умид қилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ