Кобулдаги ҳужумда 6 фуқаро ҳалок бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч фуқаролардир

Кобулда ҳудкуш ҳужумчи НАТО карвонига ҳужум қилиши оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлган, 19 одам жароҳатланган.

Уларнинг барчаси оддий фуқаролардир.

Хабарларга кўра, портлаш АҚШ элчихонаси ва дипломатик мавзеъга яқин ҳудудда, аэропортга элтувчи катта йўлда юз берган.

НАТО ўз қўшинларидан ҳеч ким яраланмаганини билдирди.

НАТО декабр ойида йирик ҳарбий амалиётларига якун ясаганидан бери афғон хавфсизлик кучлари Толибон жангариларига қарши кураш вазифасини ўз зиммаларига олганлар.

Кичик сонли хорижий қўшинлар маҳаллий хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш учун Афғонистонда қолишган.

Жорий йилнинг ўзида кечган жанглар ва ҳужумларда 4 мингдан ошиқ оддий афғонлар нобуд бўлишган.

Бу йилги талафотлар сони ўтган йилгиникидан ҳам юқорироқ бўлиши борасида хавотирлар мавжуд.

Портлаш саҳнаси узра катта қора тутун бурқсиб чиқаётгани айтилади.

Маҳаллий тиббий ходимнинг Би-би-сига айтишича, 17 ярадор ичида бир аёл ва уч ёш бола ҳам бор.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio