"Фарёбдаги жангларда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Афғонистон расмийларига кўра, мамлакат шимолидаги Фарёб вилоятида Толибон жангариларига қарши амалиётларда икки ўзбекистонлик, тўрт покистонлик ҳалок бўлган.

Фарёб вилояти расмийлари хабарига кўра, вилоятнинг Кўҳистон тумани маркази Лавлошда катта сондаги Толибон жангарилари йиғилганлар.

Улар туман маркази устидан назоратни қўлга киритишни режалаганлар.

Жангариларнинг сони 400 тача бўлгани хабар қилинмоқда.

Афғон хавфсизлик кучлари Толибоннинг 3 июл, жума куни ҳужумни режалаганидан хабардор бўлган ва Толибон мавқеълари артиллерия ва ҳаво ҳужумларига тутилган.

Расмийларга кўра, оқибатда Толибоннинг 23 қуроллиси ҳалок бўлган.

Улардан икки нафарининг ўзбекистонлик, тўрт нафарининг покистонлик экани айтилган.

14 жангарининг жароҳатлангани ҳақида хабар берганлар Афғон хавфсизлик масъуллари.

Мухбирларнинг хабар қилишича, Афғон Толибони Фарёб вилоятидаги жангарилари сафларида чет элликларнинг мавжудлигини рад этган.

Кўҳистон туманидаги амалиётларда ўзларининг бир жангариси ҳалок бўлгани, уч нафари жароҳатлангани ҳақида айтган Толибон сўзчиси.

Охирги кунларда Толибон Фарёб вилоятининг Қайсор туманидаги уч қишлоқ ва бир неча хавфсизлик постини қўлга киритишга муваффақ бўлган.

5 июл куни Афғон хавфсизлик кучлари ушбу қишлоқлар ва хавфсизлик постларини Толибондан тортиб олган.

Жангариларнинг Қайсор туманидан чекиниб, Паштун Кот тумани ҳудудига ўтганлари хабар қилинган.

Мухбирлар ва маҳаллий одамлар айтишларича, охирги ой давомида Фарёб вилоятининг Бодғиз, Ғўр ва Сарипул вилоятларига туташ туманлар, шунингдек, Туркманистонга чегарадош Қайсор, Алмор ва Ширин Тагоб туманларида Толибон жангарилари сони кўпайган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ