Кобулда худкуш хорижийлар карвонини нишонга олган

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Афғонистон пойтахти Кобулнинг 3-микрорайон деб номланадиган мавзесида рўй берган портлаш оқибатида камида ўн икки инсон ҳалок бўлган, 60 киши жароҳатланган, деб хабар тарқатди полиция.

Портлаш тушдан кейинги соат 4 ларда рўй берган.

Шўролар замонидан қолган номи билан ҳозир ҳам "3-микрорайон" деб аталадиган жойда портлаш дипломатлар яшайдиган мавзега яқин, шифохона ёнида содир этилган.

Полиция хабар қилишича, худкуш ҳужумчи Кобул халқаро аэропортига йўл олган хорижликларнинг карвонини нишонга олган.

Тиббиёт мулозимлари айтишларича, ҳалок бўлганларнинг тўққиз нафари Афғон, бир нафари хорижлик бўлган.

Бироқ "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлигига НАТО мулозими айтишича, шартнома бўйича ишлаётган уч хорижлик ҳалок бўлган.

Гувоҳларнинг айтишича, жароҳатланганлар орасида болалар кўп бўлган ва айрим чет элликлар вайрон бўлган автомобилларнинг ичидан чиқа олмай қолганлар.

Ички ишлар вазирлиги портлаш оқибатида ўнлаб автомобиллар вайрон бўлганини айтган.

Ҳужум учун масъулиятни бирор гуруҳ зиммасига олмаган.

Бироқ кейинги ойларда Кобулда уюштирилган қатор портлашларда Толибон айбланди.

Бу ҳужумлар Толибон раҳбари Мулло Умар ўлими эълон қилиниб, унинг ўрнига ўринбосари мулла Ахтар Мансур тайинланиши ортидан кузатилди.

Яқин бир ой мобайнида Афғонистон пойтахтидаги полиция академияси, НАТО ва Афғон армияси базаларига ҳужум қилинган, оқибатда камида 50 инсон ҳаётдан кўз юмган.

Август ойи бошида Толибон худкуш ҳужумчиси Кобул халқаро аэропортига асосий кириш текшириш нуқтасида портлаш содир этгани туфайли беш киши ҳалок бўлган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ