Озарбайжонда таниқли журналист 7,5 йилга қамалди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Azadliq Radiosu RFE RL

Озарбайжон маҳкамаси таниқли журналистни етти ярим йилга озодликдан маҳрум қилди.

Боку маҳкамаси Хадича Исмоиловани ноқонуний пулларни ўзлаштириш, қаллоблик ва солиқлардан бўйин товлаш каби қатор амалларда айбдор топди. Маҳкама ундан собиқ ҳамкасбини ўзини ўлдиришга гиж-гижлаш борасидаги айбловни олиб ташлаган.

Хадича Исмоилова Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев оиласига алоқадор бизнеслар ва офшор банк ҳисоблари борасида журналистик тадиқиқотлар олиб борган.

Халқаро инсон ҳақлари ташкилотлари Исмоилова хонимнинг устидан маҳкама ортида сиёсий важлар турганини айтишган.

Ўтган ой мамлакатда яна икки нафар таниқли фаол ўхшаш айбловлар билан озодликдан маҳрум қилинди.

Лейла Юнус ва унинг турмуш ўртоғи Орифга саккиз ярим йилгача қамоқ жазоси тайинланган.

Сўнгги ҳукмга муносабат билдираркан, Оврўпо Кенгаши Бош котиби Турберн Ягланд кузатилган маҳкама ишларини бир-бирига боғлаган ва бу инсон ҳақлари фаоллари ва журналистлар учун "хавотирли тренд" эканини айтган.

Ягланд жаноблари мазкур ҳодисалар "мамлакатдаги сўз эркинлиги учун" ўта салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio