Қирғиз-тожик чегарасида бир киши яраланган

Image caption Қирғиз томонининг даъво қилишича, тожик чегарачилари ноқонуний ҳаракат қилганлар

Қирғизистон давлат чегара хизматининг билдиришича, Тожикистон билан чегарада юз берган сўнгги ҳодисада бир қирғиз фуқароси жароҳатланган.

KyrTag агентлигининг чегара хизмати мулозимидан иқтибос келтиришича,11 сентябр куни Боткен вилоятининг Лайлак туманида тожик чегара қўшинларининг аскари қирғиз фуқаросига қарши ўқотар қурол ишлатган.

Қирғиз томонига кўра, Қирғизистон фуқароси юк машинасида чегара чизиғидан 10-15 метр ичкарида ҳаракатланаётган бўлган ва тожик чегара қўриқчиларининг огоҳлантиришига қулоқ солмаган.

"Қирғиз фуқароси буйруққа бўйсунмаган ва қўшни давлат чегарачилари ўт очган. Натижада қирғиз фуқароси енгил жароҳат олган", дейилади хабарда.

Ҳодиса жойига етиб келган қирғиз чегарачилари яраланган фуқарони маҳаллий шифохонага олиб борган ва ҳозирда унинг аҳволи қониқарли экани айтилади.

Қирғиз ва тожик чегара хизматлари шанба куни юз берган берган ҳодисани муҳокама қилиш учун учрашганлар.

Қирғиз томонининг даъво қилишича, тожик чегарачилари ноқонуний ҳаракат қилганлар.

Ҳодиса юзасидан текширув бошлангани хабар қилинади.

Тожикистон ва Қирғизистонни 900 чақиримдан ортиқ давлат чегаралари ажратади, улардан 333 чақирими ҳанузгача демаркация қилинмаган.

Чегара чизиқлари шартли ва кўпинча аҳоли масканлари орасидан ёки йўл ёқалаб ўтган.

Таҳлилчилар фикрича, бу ерда энг катта муаммо мамлакатлар чегараларни кўрсатадиган турли йилларда чиқарилган хариталардан фойдаланишади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio