Афғонистон: Толибон Ғазнийдаги қамоқхонани забт этди

Толибон жангарилари марказий Ғазний шаҳри ташқарисидаги қамоқхонани забт этиб, 350 нафар маҳбусни озод қилган, 4 полиция ходими ўлдирилган.

Вилоят ҳокими ўринбосари Муҳаммад Али Аҳмадийнинг айтишича, жангарилардан бири қамоқхона дарвозасида ўзини портлатиб юборган.

Унга кўра, ҳужумчилар униформа кийган ва яхши ташкилланган бўлган.

Толибон ҳужумни уюштирганини тан олган.

Толибон воизи Забиҳуллоҳ Мужоҳид уч нафар ҳужумчининг ўлдирилганини тасдиқлаган.

Вилоят ҳокими ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳужумда шунингдек, 7 нафар полиция ходимлари яраланган.

Унинг айтишича, 80 нафар маҳбус қамоқхонадан қочган.

Уларнинг кимлиги ва қаерга кетганликлари номаълум.

Жаноб Аҳмадийнинг айтишича, ҳужумчиларга қамоқхона ичкарисидан дастак берилган бўлиши мумкин.

Унга кўра, маҳбусларнинг аксарияти Толибон аъзолари, айримлари эса жиноятчилар ва бангилар бўлишган.

Маҳаллий мулозимларнинг айтишларича, қамоқдагилар униформа кийганларнинг Толибон жангарилари эканини бирданига англашмаган.

2011 йилда Қандаҳор шаҳридаги қамоқхонадан аксарияти Толибон исёнчилари бўлган 500га яқин маҳбус қочишга муваффақ бўлганди.

Толибон жангарилари маҳбусларни озод қилиш учун қамоқхонага бир неча юз метрлик чуқур қазишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio