Тожикистон ҳукумати: “Генерал Назарзода ўлдирилди”

Сентябр ойи бошидаги ҳужум натижасида 9 нафар полициячи ўлдирилганди Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Сентябр ойи бошидаги ҳужум натижасида 9 нафар полициячи ўлдирилганди

Ички ишлар вазирлиги исёнчи генерал Абдухалим Назарзоданинг ўлдирилгани ҳақида маълум қилди. Вазирликка кўра генерал билан бирга унинг11 тарафдори Душанбедан 130 чақирим узоқликдаги Ромит дарасида йўқ қилинган.

10 га яқин полиция ходимининг ўлимида айбланаётган собиқ мудофаа вазирининг ўринбосари ўлими ҳақида бундан олдин ҳам хабар берилган эди. Бироқ ушбу хабарлар расман тасдиқланмаганди.

Бир кун аввал, 15 сентябр куни ўтказилган амалиёт давомида 4 тожик аскари ўлдирилгани айтилган эди.

Уларнинг бири Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Алфа гуруҳи қўмондони эканлиги хабар қилинмоқда.

Тожикистон президенти Имомали Раҳғмон ҳалок бўлган ҳарбийларнинг олиасига “чуқур ҳамдардлигини” билдирган.

15 сентябр куни Тожикистон махсус кучларига тегишли тикучар Ромит дарасидаги отишма натижасида шикастлангани айтилганди.

Ромит дараси генерал Назарзода гуруҳига қарши жанг олиб борилаётган ҳудуднинг бир қисмига киради. Ўқдан зарарланган бўлишига қармасдан тик учар Ваҳдат туманига эсон омон қўниб олган.

Сентябр ойининг бошида пойтахт Душанбе шаҳрида исёнчилар полиция билан тўқнашган.

Уларнинг 9 нафари ўлдирилиб 10 полициячи жароҳатлаган эди. Тожикистон ҳукумати исёнкорларни давлат тўнтаришига уринишда айблаб, уларга қарши ҳаводан ва ердан амалиётларни бошлаган.

Исёнкорлар Душанбедан шарққа қараб кетган 60 чақирим масофадаги Ромит водийсининг тоғли ҳудудларидан паноҳ топгани айтилади.

Image caption Назарзода фуқаролар уруши даврида ҳукуматга қарши курашган

Абдухалим Назарзода шу ой ишдан олингунга қадар Мудофаа вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келган. У хиёнат, терроризм, саботаж ва экстремистик гуруҳ тузишда айбланмоқда.

Назарзода 1997 йили ниҳоясига етган фуқаролар уруши давомида Исломий мухолифат билан бирга дунёвий давлатга қарши курашган эди. Келишув собиқ исёнкорларни мудофаа вазирлигига ишга олишни назарда тутган.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон қуролли ҳужумда айбдорларни "муносиб жазолашга" ваъда берган.

Исломий уйғониш партияси масъули қўлга олинди

Тожикистон махсус кучлари 16 сентябр куни Ислом уйғониш партиясининг ўринбосари Сайид Умар Ҳусайнини Олма отага учиб кетмоқчи бўлаётганда қўлга олишган.

Бу ҳақда Би-би-сига гапирган партиянинг яна бир ўринбосари Маҳмадали Ҳайит партиядоши учоқда ўтирган маҳал қўлга олинганини ва махсус кучлар томонидан олиб кетилганини айтган.

Партия раҳбарларидан Сайид Умар Ҳусайни ҳамон ҳибсда ушланиб турилибди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio