Қирғизистон қамоқхонасидан қочганлар халқаро қидирувга берилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи unknown

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Чуй вилоятидаги жазони ўташ муассасасидан қочган ва ўта хавфли кўрилган жиноятчилар халқаро қидирувга берилган.

"Мамлакат бўйлаб тезкор қидирув ишлари бормоқда. Жиноятчилар халқаро қидирувдагилар рўйхатига ҳам киритилди. Қозоғистондаги тегишли идоралар билан қўшма амалиётлар олиб борилмоқда. Мисол учун, биз Қозоғистоннинг Олма ота ва Жамбул вилоятларидаги тегишли агентликлари билан бирга ишлаяпмиз", деб айтган маҳаллий матбуотга гапирган Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмийси.

12 октябр куниэкстремизм ва терроризмда айбланиб маҳкум этилган 9 маҳбус Бишкек яқинидаги 50-рақамли қамоқхонадан қочиш чоғида уч қамоқхона нозирини ўлдиргани, яна бир кишига тан жароҳати етказгани хабар қилинганди.

Кейинроқ, қочганларнинг 5 нафари қўлга олингани айтилди. Улардан бири яраланган ва шифохонага ётқизилган.

Қолган тўрт киши ҳануз қидирилмоқда.

Расмийларга кўра, улардан 2 нафари умрбод қамоқ жазосини ўтаётган, қолган икки киши устидан тергов бораётган бўлган.

Улар барчасига диний экстремизм ёки террорчиликка алоқадорлик оид айбловлар қўйилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ