Путиннинг рейтингги янги рекордни урди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Омма сўрови марказига кўра, сўнгги натижалар Суриядаги ҳаво зарбалари билан боғлиқ

Бутунроссия омма фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) ўтказган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг ҳар ўнтадан биттаси Президент Путиннинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди.

Шу тариқа Путиннинг машҳурлик рейтингги қарийб 90 (89.9 ) фоизлик янги рекордни урган.

Бундан аввалги энг юқори кўрсаткич жорий йилнинг июнида қайд этилган ва 89.1 фоизни ташкил этган эди.

Тадқиқот хулосаларида айтилишича, Россия президентининг фаолиятига берилган бу каби юксак баҳо, энг аввало Суриядаги ҳаво зарбалари билан боғлиқ.

Сўралганларнинг 26 фоизи Сурияга Россия ҳарбийларининг юборилиши ва Россия ҳаво кучларининг жангарилар мавқеъларини бомбалашини ўтган ҳафтанинг энг муҳим воқеаси, деб аташган.

5 фоиз одам асосий воқеалар сифатида Украинадаги воқеаларни тилга олган.

Сўров Россиянинг 46 вилоят, ўлка ва республикаларидаги 130 та аҳоли мавзеъларида ўтказилган.

Унда 1600 киши иштирок этган.

Омма сўрови марказининг маълумотларига кўра, Россия раҳбарининг фаолиятини маъқулловчилар нисбати охирги бир ярим йилда 80 фоиздан юқорини ташкил этган.

Путиннинг рейтингги 2014 йил баҳорида, Қрим Россияга қўшиб олиниши манзарасида ўсишни бошлаганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio