Марказий Осиёда шахсга сиғиниш тикланмоқдами?

Image caption Президентларми ё..?

Тожикистон парламенти президент Эмомали Раҳмонга «миллат пешвоси» рутбасини бериш таклифи билан чиққан.

Парламентдаги бир гуруҳ депутатлар тақдим этаётган қонун лойиҳасида Эмомали Раҳмон «тинчлик ва миллий бирдамлик асосчиси» деб таърифланади.

Тожикистон президентининг номи барча расмий ва ярим норасмий чиқишларда «муҳтарам жанобий олий» таърифисиз зикр қилинмайди.

Тожикистонлик журналистга кўра, мамлакатнинг қай бир бурчига борманг, Шўролар давридаги «шахсга сиғиниш» аломатларини яққол кўришингиз мумкин.

«Президентнинг улкан суратлари осилмаган бирор идора, мактаб ва ё каттароқ кўча қолгани йўқ. Унинг деярли ҳар бир чиқишидан шиорбоп жумла танланади, матбуот, айниқса расмий оммавий-ахборот воситаларида деярли барча мақолаларда Эмомали Раҳмон номи зикр этилади», дейди журналист.

Аммо айни журналистнинг айтишича, бу каби ташаббуслар ва таърифлар Эмомали Раҳмоннинг халқ орасида обрўси кўтарилиб бораётганини англатмайди.

«Оддий халқ билан сал нозик суҳбат қурадиган бўлсангиз, вазият қанчалар расмий оммавий-ахборот воситаларидаги ҳаётдан фарқ қилишини кўрасиз. Электр энергияси тақчиллиги, тобора урчиб бораётган порахўрлик, нархларнинг кўкка ўрлаётгани ва Россияда тожикистонлик муҳожирларининг хор бўлаётгани учун ҳам «балогардон» президентимиз», дейди журналист.

«Миллат пешвоси»га қўшни «юртбоши»

Ўзбекистондаги вазият ҳам ўз қўшнисиникидан деярли фарқ қилмайди.

Мутахассисларга кўра, қайтага Тожикистон Ўзбекистон йўлидан кетаётганига ишоралар бор.

Тожикистонда нисбатан мустақил нашрларга тоқат қилинади.

Тожикистондаги бу нашрларда ҳукумат мулозимларини очиқчасига танқид қилинган ва ёки жамиятдаги муаммолар ёритилган мақолалар тез-тез бўй кўрсатиб туради.

Ўз номини маълум сабабларга кўра очиқламаган ўзбекистонлик журналистнинг айтишича, у «президентни қўйинг, вазир ва ё ҳатто туман ҳокими танқид қилинган бирор мақола ўқиганим йўқ».

Мамлакатда нашр этиладиган мақола ва эфирга узатиладиган кўрсатув ёки эшиттиришни «юртбоши»ига мадҳсиз, Ўзбекистондаги ҳаётга мақтовсиз тасаввур қилиш мушкул.

Ижтимоий тармоқларда бирор танқидий фикр билдирилиши билан Ислом Каримов улуғланади, шукрона айтилади ва фикр эгаси аёвсиз ҳақоратлар остида қолади.

«Бунақа ҳолат Шўролар даврида бор эди. Шахсга сиғиниш анъанаси Ўзбекистонга Сталин давридан мерос бўлиб қолган», дейди ўзбекистонлик журналист.

Туркманбоши кетди, «Аркадаг» келди, нарироқда «Элбоши»

Туркманистоннинг марҳум президенти Сапармурод Ниёзов нафақат минтақада, балки бутун дунёда айнан ўзига бино қўйгани билан машҳур эди.

Тилло суви билан ишланган ҳайкаллар, турфа унвону рутбалар билан чекланмаган Туркманбоши «Руҳнома» битиб, бу китобни фазога ҳам жўнатишга улгурган эди.

Минтақа мутахассисларига кўра, унинг ўлими билан мамлакатдаги вазият мутлақо ўзгаргани йўқ.

Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам Туркманбошидан қолишмаслиги айтилади.

Фақат унга нисбатан бериладиган таъриф ислоҳ қилинди – Бердимуҳаммедов «Аркадаг» (раҳнамо)га айланди.

Минтақада фақат Қирғизистонда бу каби «шахсга сиғиниш»нинг аниқ аломатлари кўринмайди.

Мустақиллик йилларидан бери бир эмас, тўрт марта президент алмашган бу мамлакатда, кузатувчиларга кўра, авторитаризм аломатлари деярли кўринмайди.

Қўшни қозоғистонликлар эса Шўро йилларининг сўнгги ва бутун мустақиллик даврида фақат биргина Нурсултон Назарбоевни президент ўлароқ билишади.

2010 йилда Назарбоевга Қозоғистон президенти «миллат раҳбари» ёки «элбоши» унвонини берган эди.

BBCUZBEK нинг Facebook ва Одноклассникидаги мухлислари Марказий Осиёдаги шахсга сиғиниш аломатлари ҳақида фикрлари билан танишинг. ( Фикр-мулоҳазалар таҳрирсиз берилмоқда)

BBCUZBEK Одноклассники:

С Т Р Е Л E Ц:Шахсга сигиниш марказий осиёда жуда ривожланганлиги марказий осиё халкларини менталетига боглик, бизда улуг кишини улуглаш, хурмат килиш, олдида андиша саклаш одати кон-конимизга сингиб кетган, шу одатларимиз энг юкори нуктаси бу- шахсга сигинишга олиб келади. Аслида бунга юрт рахбарлари сабабчи эмас, сабабчилар уни атрофидагилар, кайсидир яхши куриниш учун маддохлик килади, кайсиниси бирор илинж туфайли кукка кутаради, кайси бири рахбарга "мухаббатини" хаддан зиёд оширворади, мактов кимга ёкмайди, карабсизки тайёр "худо одам" пайдо буляптида...

алю мин: шахсга сигиниш осиёликларга тегкан касалик. буни хатто дин хам даволай олмайди

Agressiv Boy: Maddohlarni yuziga qum sepinglar degan Paygambatimiz Rasulolloh sallolohi alryhi vassallam. Agar shu hadisga amal qilsak bormi??? Naq Ozbekistonni yarmini yuzi tuproqga belangan bolardi.

BBCUZBEK Facebook:

Bobirjon Nurmatov: Tarixda nom qoldirishni uzbek tarixiga koz tashlasak Humoyin Mirzoni Alisher navoyi Shoxim deb atagan Amur Temurni esa buyuk sarkardam shoxim deyishga bu insonlarham ozlarin tarixga kiritishmoqchi bolsa kerak yana bilmadim , masal siz ham kundur boy yoki boyvacha deb chaqirsa qulog'i gizga yoqadi shuday emasmi ?

Erdon Esanov:Бошка гап топилмадими? Марказий осиё халклари узлари яхши билишади нима дейишни президентимизни юртбоши дейиш хеч Канака шахсга сигиниш эмас! Хакикатан халкаро майдонда узбек халки яъни юрт ва юртдошлар номидан гапирадилар ва иш олиб борадилар. Бу дегани юртбоши дегани эмасми?

Abdufattoh Kamalov: yurtboshi dib, amerikani prezedentini yoki angliya vazirini yo bumasam germaniyani kanslerini etsa buladi. Chunki ular haqiqatda xalq saylagan va rozi bulgan. Ertaga xalq hohlamasa ketadi utirgan joyidan. To ulgunicha utirmidi, norozi yoki tanqid qilgan odamlarni qamab yoki uldirib. Lekin ular hech qachon bunaqa yoki shunga uxshash nomlarni uziyga omidi. Chunki bu diktaturani yaqqol alomatlaridan.

Sobir Imomov: Yurtbosh digani shaxsga siginishmasku !

Ali Khan:Hech narsa va hech Kim abadiy emas. Bugun osmonga ko'tarishadi. Erta indin o'sha odam o'lgach esa 2kunda unutishadi.

Farhod Rahmonov:Yurtboshimiz ko'p yashasin mingga kirsin. Men yurtboshimizni o'zbek xalqining xaloskori deb bilaman.

Улуг Бек: Хар бир миллат узини ватанини ташки душмандан химоя килаетган, халкини фаровонлиги учун туну кун хизматда булган Юртбошисини албатта Миллат пешвоси деб айтади. Президентни хар канча хурмат килиб кукларга кутарган такдирдаям бу шахсга сигиниш хисобланмайди. АЛЛОХНИ назари тушган бу одамларга, гийбатни бас килинг хурматли Инициатор. Узбекистанни 99,9 фоиз халки узини президентини яхши куради ва у одам хакида факат дуо килади.

Abdufattoh Kamalov: Lol, faqat imomlar duo qiladi uzicha. Jamoat duo qimidi.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradio