Эльдар Рязанов оламдан ўтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption Эльдар Рязанов

Шўро ва рус халқининг энг ёрқин санъаткорларидан бири Эльдар Рязанов 89 ёшида оламдан ўтган.

Эльдар Рязанов 21 ноябрда «мияда қон айланишининг кескин бузилиши» ташхиси билан касалхонага ётқизилганди.

СССР Халқ артисти бўлган Рязанов 30 га яқин филм суратган олган ва уларнинг деярли барчаси Шўро халқининг кўнглидан жой олганди.

Санъаткорнинг "Автомобилдан эҳтиёт бўлинг","Ишдаги ишқ", "Қароқчи чоллар", "Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг!"каби филмлари Совет Иттифоқининг 15 республикасида ҳам бирдай машҳур эди.

Ўтган йил март ойида Эльдар Рязанов мамлакат кино санъаткорлари томонидан Россиянинг Украинадаги «ҳарбий аралашувини» қоралаб битилган мактубни имзолаганди.

Марҳум санъаткор Россиядаги сиёсий тузумдан норози бўлган ва норозилигини очиқ изҳор этиб келаётган зиёлилардан бири эди.

Президент Путин ҳақида гапирар экан, « ... мен Елциннинг жуда кўп амалларини оқлайман, аммо бир нарсани кечиролмайман. Бу унинг ўзига мана шу меросхўрни танлагани…У тарих четга сурган қатлам, ўша бахил, қўрқинчли ва ичиқораларни олиб чиқди. Бу одамлар ортида қатл қилинган оломон бор… мана мен нима учун кечиролмайман Елцинни…» деган эди у.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio