Афғон Толибони раҳбари оғир ярадор

Image caption Айрим Толибон қўмондонлари Мулла Мансурга бўйсунмасдан, ўз гуруҳларини тузишган.

Толибон манбаларига кўра, Афғонистон-Покистон чегарасига яқин Кветта шаҳри чеккасидаги учрашувда Толибон қўмондонлари ўзаро тортишиб қолишган.

Юзага келган отишмада эса Афғон Толибони раҳбари оғир яраланиб, тўрт нафар Толибон зобити ҳалок бўлган.

Отишма сабаблари номаълум.

"Баҳс-мунозара пайти баъзи юқори мартабали қўмондонларнинг фикрлари ўзаро тўғри келмай қолди ва улар бир-бирларига қарата ўт очишди" - деган Толибон манбаси.

Айрим хабарларга кўра, Мулла Мансур ҳам ҳалок бўлган. Лекин бу хабар ҳали тасдиқлангани йўқ.

Айни дамда, Толибон воизи учрашувда отишма келиб чиққанини рад этди.

"Бундай воқеа бўлгани йўқ. Авваламбор, у Афғонистонда, Покистоннинг сиз айтган жойида эмас. Иккинчидан, унинг атрофидаги хавфсизлик бу каби ҳодисага йўл қўйиш даражасида заиф эмас" - деган Би-би-си билан суҳбатда Забиҳулла Мужоҳид.

Толибоннинг марҳум раҳбари - Мулла Умар ортидан ўтган ёзда Мулла Мансур раҳбар этиб тайинланганди.

Бироқ қатор Толибон қўмондонлари унга бўйсунмаймиз, деб норозилик билдиришгани ҳам маълум.

Шу асно Толибон ўртасида жиддий бўлиниш юзага келган.

Ўзини ҳар доим панада тутиб келган Мулла Умардан фарқли тарзда, Мулла Мансур жамоатчиликка тез-тез кўриниш беради. У ҳатто Толибон сиёсати ва стратегиясини муҳокама қилиш учун бошқа қўмондонлар билан учрашув ҳамда йиғинлар ўтказиб туради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ