Тоғли Қорабоғда тўқнашув: қурбонлар бор

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Тоғли Қорабоғ можароси ҳануз ечимини топмаган

Озарбайжон мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоққа туташ чегара нуқтасида арман ҳарбийларининг ҳужуми ҳақида хабар бермоқда.

Озарий ҳарбийларига кўра, бир неча киши ҳалок бўлган.

"Охирги кунларда арман қўшинлари қўпорувчилик фаолиятини бутун жабҳа чизиқларига ёйишга ҳаракат қилмоқда. Арман қуролли кучлари, минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятдан фойдаланган ҳолда, 4 декабрга ўтар кечаси жабҳа чизиғининг турли нуқталарида бизнинг мавқеъларимизга ҳужум қилишга уринди",-дейилади Озарбайжон мудофаа вазирлиги веб саҳифасида чоп этилган хабарда.

"Арман томони талофатлар берди ва чекинишга мажбур бўлди. Ҳозирда ҳалок бўлганларнинг сони аниқланмоқда", - деб айтган вазирлик.

Ўз навбатида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси армияси вакиллари жумага ўтар кечаси Озарбайжон қуролли кучлари уларнинг ҳудудига киришга урингани, натижада қорабоғлик бир аскарнинг ҳалок бўлганини билдиришган.

Арман хабар агентликлари Тоғли Қорабоғ мудофаа вазирлигининг хабаридан иқтибос келтирган.

Унда айтилишича, юз берган жанг натижасида "душман талофатлар билан ўз мавқеъйига қайтарилган".

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ туфайли давом этаётган можаро ҳануз ечимини топмаган.

Тоғли Қорабоғ билан бирга унга туташ етти туман Арманистон назоратида қолмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio