Сангинда ўнлаб Толибон жангарилари ўлдирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Афғон расмийларига кўра, Сангин туманидаги жангларда Толибон қўмондони Мулло Носир ва 50 жангари ўлдирилган.

23 декабр куни Толибон ҳаракати бутун Сангин тумани устидан назоратни қўлга олганини эълон қилганди.

Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятидаги Сангин туманида жанглар, айниқса, сўнгги тўрт кунда кучайган, тинч аҳоли яшаш жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлдилар.

Ҳудудга Афғонистон Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қўшимча кучлари ташланган.

Афғон ҳукумат кучларига АҚШ тикучарлари ёрдамга борган.

Расмийларга кўра, чоршанба тунида бошланган қайта ҳужумлар натижасида Сангин туман марказидаги асосий бинолар Толибон қўлидан тортиб олинган.

"Ўтган тунда қўшимча кучлар етиб келди. Улар қурол-яроғ ва озиқ-овқат билан таъминлашди ва қайта ҳужум бошланди", деб айтган Ҳелманд вилоятилик сенатор Ҳошим Алокозай.

"Улар туманни, полиция қароргоҳини қайта қўлга олдилар, ярадорлар эвакуация қилинди. Умид қиламизки, улар янада олға ҳаракат қилишади", деб айтган сенатор.

Ички ишлар вазирлиги Сангин учун жангларда ҳалок бўлган Толибон қўмондонини Мулло Носир деб эълон қилган.

Мулло Носир Толибон ҳаракатининг янги раҳбари Мулло Ахтар Мансурга содиқ қўмондонлардан бўлган.

Афғон расмийлари Толибон бутун туманни ўз назоратига киритгани хабарларини рад этганлар.

Мухбирларнинг хабар қилишича, Афғон расмийлари бир-бирига зид хабар берганлари боис туман Толибон қўлига тўла ўтган-ўтмагани номаълум қолган.

Ҳелманд вилояти Покистонга чегарадош вилоят бўлиб, бу вилоятда Толибон ҳозирлиги доим кучли бўлиб келган.

Сангин эса кўкнор энг етиштириладиган туман бўлиб келган.

Сангиндаги сўнгги қуролли тўқнашувлар мобайнида Британия ҳарбийлари ҳам Афғон расмийларига маслаҳат бериш мақсадида сафарбар этилганлари хабар қилинган.

Афғонистонга юборилган Британия қўшинлари Ҳелманд вилоятида жойлаштирилган, шу давр мобайнида Британ қўшинлари берган талофотнинг чорак қисми Сангин туманида бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ