Озодлик келтирган телекўрик

Фото муаллифлик ҳуқуқи Imedi TV
Image caption Теона Колбайя саҳнадан озодликка чиқарилди.

Теона Колбайя жонли қўшиқ телетанловида иштирок этишга қарор берганида, бу ўзи учун озодликка элтувчи йўлнинг бошланиши бўлишини билмаганди.

У 2012 йили қуролли босқинчилик айблари билан қамоққа ҳукм этилганди.

Аммо "Гуржистон овози" телекўригида иштироқ этиш ниятини билдирганида, унга қаршилик қилишмади.

Маҳкума махсус қўриқчилар назоратида телестудиога келар ва саҳнага чиқиб куйларди.

Имеди-ТВ тўғридан-тўғри олиб узатган жонли телекўрикда Колбайя хоним яримфиналга чиқишига бир баҳя қолди.

Аммо шу ерда бошқа ашулачи уни енгиб, Теонанинг кўрикдаги иштироки ниҳоясига етди.

Бироқ энди саҳнани тарк этаётган пайтда кутилмаган ҳодиса рўй берди.

Мамлакат Қамоқхоналар Вазири Каха Кахишвили ўртага чиқди-да, Теона Колбайя авф қилиниб, озодликка чиқарилишини эълон қилди.

"Биз уни яқиндан кузатиб, шундай қарорга келдик" - деди вазир ўз қисқа нутқида.

У, шунингдек, маҳкумани жамиятга қайтаришда муҳим омил бўлган "Гуржистон овози" телетанловига ҳам миннатдорчилик билдирди.

Кутилмаган хушхабардан ҳаяжонланган ва кўз ёшларини тўхтата олмаган Колбайя хоним эса "ўз ҳаётини бошидан бошлаш учун бу имкониятдан фойдаланишга аҳд қилганини" айтди.

Хабарларга кўра, Теона Колбайя қамоқхонага бориб нарсаларини олиб, хайр-хўшлашгач, оиласи бағрига қайтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ