Кабирийлар оиласи таъқиби давом этмоқда

Image caption "ислом уйғониш Партияси" раҳбари Муҳиддин Кабирий 2015 йил Тожикистонни тарк этганди.

Тожикистонда ноқонунуий дея эълон қилинган "Ислом Уйғониш Партияси" раҳбари Муҳиддин Кабирийнинг 95 ёшли отаси Истанбулга йўл олган учоққа қўйилмаган.

4 январ куни эрталаб Душанбе қўналғасида расмийлар томонидан ушлаб қолинган Тилло Кабиров тушдан кейин қўйиб юборилиб, Душанбедан 40 км узоқликдаги Файзобод туманидаги уйига жўнаб кетган.

Тилло Кабировга ҳамроҳлик қилиб кетаётган набираси ҳам учоққа чиқарилмаган.

Яқинларининг айтишларича, Кабировнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли Туркияга даъволаниш учун бораётган эди.

Ўтган йил декабр ойининг 15 куни ҳам Муҳиддий Кабирийнинг отаси қатор қариндошлари билан қисқа вақт ҳибсга олиниб, кейинчалик қўйиб юборилганди.

Бу ҳодиса муҳиддин Кабири Вашингтонда Freedom House томонидан уюштирилган давра суҳбатида иштирок этишга таклиф қилинган куни рўй берган.

Шу кунларда эса Youtube видеопорталида қариндошларининг Кабирийга "давлат сиёсатига аралашмаслик ва нотўғри йўлга кирмасликни" маслаҳат бераётганлари туширилган видео пайдо бўлган.

Бу амал ижтимоий тармоқлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан танқидларга учради.

Баъзилар бу амалларни президент Раҳмон ҳукумати томонидан "мухолифларни гаровга олиш" дея баҳоладилар.

Муҳиддин Кабирий иниларидан бирининг Би-би-сига айтишича, хавфсизлик хизмати ходимлари бу ҳодисалар тафсилотларини ошкор қилсалар, "оқибатлари ёмон бўлиши" билан огоҳлантирганлар.

Ўша куни Кабирий яқинларининг мобил телефонлари мусодара қилинган.

29 декабр куни Муҳиддин Кабирий Теҳрондаги анжуманда иштирок этиб, Оятуллоҳ Ҳоманаий билан қисқа муддат учршганидан сўнг эса Тожикистон расмийлари Эрон элчисини чақириб, норозилик нотасини топширганлар.

2015 йил сентябр ойида минтақадаги ягона расмий исломий партия бўлган "Тожикистон Ислом Уйғониш партияси "террорчи ташкилот" деб эълон қилиниб, фаолияти тақиқланган.

Партия раиси Муҳиддин Кабирий эса ўтган йил баҳоридаги парламент сайловидан кейин Тожикистонни тарк этган, буни тожик расмийлари томонидан ўз хавфсизлигига таҳдид билан тушунтирганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ