Ўзбекистон Тожикистонга енгилликлар берган

Тожик расмийлари хабар қилишларича, Ўзбекистон ўз ҳудудидан ўтадиган Тожикистон поездлари учун 2016 йили қатор чегирмалар тақдим этган.

Тожикистон Транспорт вазирлигига кўра, йўл ҳақларининг пасайтирилиши юк ва йўловчи поездларига тааллуқлидир.

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг темир йўл ширкатлари тарифларни пасайтириш бўйича келишувга 2015 йилнинг ёзида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда келишганлар, бу ўзгартиришларнинг 2016 йил бошидан кучга кириши кўзда тутилган.

Хабар қилинишича, Тожикистонга тегишли юклар ортилган вагонлар Ўзбекистон ҳудудидан ўтгани учун олинадиган ҳақ 10 фоиз камайтирилади.

Пасайтирилган тарифлар 2016 йил охиригача амал қилиши айтилмоқда.

Қорақалпоғистон ҳудудидан нефт маҳсулотлари, алюминий ва бошқа маҳсулотлар ортилган юк вагонларига 15 фоизлик чегирмага рози бўлган "Ўзбекистон Темир йўллари".

Шунингдек, Тожикистоннинг йўловчи поездлари учун ҳам 15 фоиз кам ҳақ тўлашга келишилган.

"Икки мамлакат темир йўл маъмуриятлари ўртасида бундай қадам илк бор кузатилмоқда", дея қайд этган Тожикистон нақлиёт вазирлиги.

Тожикистон темир йўллари фақат Ўзбекистон ҳудуди орқали хорижга чиқа олади.

Шўро замонида Ўзбекистондан пойтахт Душанбе ва Хатлон йўналишида икки темир йўл тортилган.

Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридан шарққа йўл олган "Ғалаба-Аму-Занг" йўналишида 2011 йил ноябрида портлаш рўй бергани хабар қилинган, Тожикистон бу йўлдан қатновни амалга оширолмай қолган эди.

2015 йил ёзидан Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида мулоқотлар йўлга қўйилгани расмий Тошкент ва Душанбенинг алоқаларни яхшилиш истаги сифатида талқин қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ