Коммунистлар Путиндан нега норози?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Лениннинг жасадини кўмиш масаласи муҳокама қилинаётгани йўқ

Россия коммунистлари Президент Путиннинг ўз доҳийлари Владимир Ленин ҳақидаги сўзларидан ғазабга келишган.

РФКП Марказий Кенгаши президиуми аъзоси Валерий Рашкиннинг айтишича, Путин Лениннинг Россия тарихидаги ўрни борасида "қаттиқ адашяпти".

"Эҳтимол, у Владимир Ильич Ленининг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги мавжуд барча китобларни ўқимагандир. Назаримда, Владимир Ильич тамалини қўйган асослардан Путин ўз ҳаётида ҳали ҳам фойдаланади", -деган Россия Думаси аъзоси.

Пайшанба куни Путин Президент ҳузуридаги илм-фан ва таълим Кенгашининг мажлисида инқилоб доҳийсининг Россия тарихидаги ўрни ҳақида гапирганди.

Унинг фикрича, Лениннинг фаолияти Совет Иттифоқининг парчаланишига олиб келган.

"Россия деб аталмиш бино тагига атом бомбасини қўйишди, кейин у портлади. Жаҳон инқилобининг ҳам бизга кераги йўқ эди", - дея Россия президентининг сўзларидан иқтибос келтиради "Интерфакс" агентлиги.

Путиннинг коммунистлар билан баҳсига унинг матбуот котиби Дмитрий Песков муносабат билдирган.

Унинг айтишича, бу давлат раҳбарининг шахсий фикри эди ва ундан ғазабга келмаслик керак.

"Ҳар бир одам, жумладан, президент ҳам у ёки бу тарихий шахсга нисбатан ўз нуқтаи назарига эга бўлишга ҳақли",- деган жаноб Песков.

Бундан ташқари, Песковнинг илова қилишича, Лениннинг жасадини кўмиш масаласи ҳозир муҳокама қилинаётгани йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio