Қозоғистонда вертолёт ҳалокатга учраган

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, Олмаота вилоятида транспорт вертолёти ҳалокатга учраган.

Тикучарда бўлган барча йўловчилар ҳалок бўлишган, дея расман тасдиқлаган Қозоғистон Ички Ишлар вазирлиги вакили Руслан Иманкулов.

Йўловчи ташувчи вертолёт чоршанба тунида бир ёшли бола ва онасини вилоят шифохонасига етказаётганда, парвоз бошланганидан бир оз ўтиб радарлардан йўқолган.

Тун бўйи давом этган қидириш амалиётига 500 қутқарувчи ва 70 та техника воситалари жалб этилган.

Пайшанба куни эрта тонгда тикучар бўлаклари ва уч йўловчи жасади топилган.

Вертолётда учувчи, икки шифокор, фельдшер, она ва бола бўлишган.

Қозоғистонда 2012 йил 24 ноябрида бортида 8 инсон билан Ми-8 учоғи ҳалокатга учраган эди.

Ўша йили 26 декабр куни Чимкент шаҳри яқинида ҳарбий учоқ ҳалокатга учраган.

Қозоғистон Ҳарбий-Ҳаво кучларига тегишли АН-72 ҳарбий учоғида 7 нафар экипаж аъзоси ва 20 ҳарбий бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати директори вазифасини вақтинча бажараётган полковник Турганбек Стамбеков ҳам бўлган.

Учоқ Остонадан Чимкент шаҳрига учиб бораётган бўлган.

2013 йил 29 январида Олмаота яқинида Jet - Challenger 200 учоғи ҳалокати оқибатида 20 инсон ҳалок бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ