Россияда ўн минглаб одамлар грипп билан касалхоналарга ётқизилди

Image caption Россия шифохоналарига ўн минглаб гриппга чалинганлар ётқизилган

Россияда грипп билан оғриганлар ва касалхонага жойлаштирилганлар сони ўтган ҳафта 65 фоизга ошган.

Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари ва мамлакатдаги Бош санитар шифокор Анна Попова маълум қилган.

Касалхонага ётқизилганлар сони қарийб эллик минг киши экани айтилмоқда.

"Бугун биз барча аниқланган вирусларнинг 80 фоизи АH1N1 вирусини ташкил қилишини аниқладик”, деб айтган Анна Попова.

Россия бўйлаб қарийб 9 минг мактаб ёпилган.

1600 боғчаларга қулф урилган.

194 та интернат мактаблар ва 11 та олий ўқув юртлари вақтинчалик ёпиб қўйилган.

Адигей, Калмикия, Москва, Орлов, Тула, Тюмен ва Архангелск вилоятларидаги барча мактаб ва боғчалар фаолияти тўхтатилган.

Твер мулозимлари болалар учун таътил кунларини аввалроққа кўчиришган.

Екатеринбургда ҳам мактабу боғчаларда карантин ҳолати муддати узайтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, гриппнинг оғир тури оқибатида қурбон бўлганлар сони 110 нафарга етган.

Улар орасида 11 нафар болалар борлиги айтилмоқда.

Дори-дармонлар нархи ошиб кетгани хабар қилинар экан, Бош прокуратура маҳаллий прокурорлардан айни муаммони зудлик билан кўриб чиқишни талаб қилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon