Марказий Осиёда 'Исломий Давлат' афсонами?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Мен Қирғизистоннинг энг тақводор кўрилган Ўш шаҳридан бўлганим учун Марказий Осиёлик юзлаб йигит ва аёлларнинг Суриядаги жиҳодга отланганлари ҳақидаги хабарлар менинг она шаҳримга алоқаси бормикан, деган хаёлга етаклайди.

Ҳам маҳаллий ва ҳам ғарб матбуотида Марказий Осиё диний экстремизм ривожланиши учун қулай ҳудуд сифатида тақдим қилингани учун ИШИД сингари гуруҳлар билан жамоа бўлиб ҳамкорлик қилишда гумон қилинганлар аслида Исломга қандай амал қилишларига назар ташлаш лозимдир.

Ўшни кезган вақтингиз тобора кўпроқ ёшлар исломий либос кия бошлаганлари ва кўпроқ масжидлар қурила бошлаганига кўзингиз тушиши аниқ.

Кўринишича диний онг уйғониш эмас чуқурлашиш босқичида.

Ҳижибга ўранган бир аёлнинг айтишича: "Ҳозирда савол ҳижоб ўраш керакми-керак эмасми эканлигида эмас, уни қандай тўғри ўраш ҳақидадир".

Ҳақиқатан ҳам бир неча йил аввал тақводор қизни ҳижоби ва узун кўйлагидан таниб олган бўлсангиз, бугунги кунда эгнида энг охирги модага монанд либоси бўлган ва ҳижобини турли йўлда ўраган қизларга кўзингиз тушади. Ислом нафақат чуқурлашмоқда балки турфа хиллашмоқда.

Албатта ҳамма нарса ташқи кўринишга бориб тақалмайди. Масалан ҳозирда аёлларнинг бир жойга йиғилиб, отинчалар раҳнамолиги остида Қуръони каримни ўрганишлари маҳаллаларда одатий тусга кирди.

Мен бу йиғилишларнинг мазмуни, шакли ва ғоясини кузатишга муваффақ бўлдим.

Одатда отинча Қуръонни тиловат қилади. 8-10 нафар йиғилган аёл навбатма-навбат унинг кетидан қайтарадилар.

Отин аёл уларнинг талаффузларини тўғрилаб, тажвид асосида маслаҳат беради.

Улар шунингдек, оятлар маъносини муҳокама қиладилар ва баъзида сатрма-сатр таржима қиладилар.

Асосий мақсад Қуръони Каримни тўлиқ ҳолда тиловат қила билиш.

Лекин Қуръонни ўрганишга киришишдан аввал улар аслий Ислом арконлари 35 фарз, калима, таҳорат ва намоз ҳақида ўқиб, ўрганишлари керак.

Бунга қўшимча Яратганнинг 99 исмини, дуолар, пайғамбар Муҳаммад ҳаиқда саловатларни ёд олишлари ва саҳобалар ҳаётларини ўрганишлари керак.

Ва ниҳоят, 12 қисқа оятни ёд олгандан сўнг Қуръон тиловатига киришадилар.

Бу гуруҳлар ҳамма учун очиқ, мажбурий эмас ва иштирокчилар сони ўзгариб туради.

Кўп ҳолларда фақатгина оз сонли аёллар Қуръонни тўлиқ ёддан ўқий биладилар. Бошқалари не қадар илгари силжиётганлини текшириб борувчи гуруҳларга бориб қўшиладилар.

Менинг фикримча, мен кузатган гуруҳларда мақсад ибратли мусулмон бўлиш ва шахсий ривожланишга эришиш эди.

Лекин илмий соҳада ИШИДнинг Марказий Осиёдаги таъсири ҳақида баҳслар юзага келмоқда.

Полша Халқаро тадқиқотлар Институти тадқиқотларига кўра, Марказий осиё радикал диний гуруҳлар фаолияти учун қулай ҳудуд, лекин шу билан бирга минтақа аҳолисининг ИШИДга қизиқиши паст.

Марказий Осиё давлатларини Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Оврўпо давлатларига солиштириб, Марказий осиё ҳануз ИШИДнинг қўли у қадар етиб бормаган минтақа эканлиги таъкидланган.

Айни вақтда Радикаллашиш муаммоларини ўрганиш Маркази чиқарган тадқиқотга кўра, Оврўполик хоржий жиҳодчиларнинг сони Марказий Осииёдан бўлган жиҳодчилар сонидан кўпроқдир.

Британиянинг Экзетер Университетидан Эдвард Жеймс Лемоннинг New York Times, Vice News, CNN, Washington Post ва бошқа нашрлардаги мақолаларни таҳлил қилиб, айтишича, "кўплаб нашрлар Марказий осиёдаги радикаллашиш афсонасини давом эттириб келмоқдалар".

Ҳудди шунга ўхшаш тадқиқотчилар John Heathershaw and David W. Montgomery ҳам хавфсизлик масалалари бўйича таҳлилчилар ва шарҳловчиларнинг Марказий Осиёдаги мусулмонлар радикаллашуви ҳақидаги фикрларини афсона, дея атайдилар.

Табиийки, аксарият илмий тадқиқотчилар мақолаларини кўпда ўқимайдилар. Шунинг учун матбуот ва давлат нашрларида айтилган фикрларга қарши бўлган нуқтаи назардан бехабарлар.

Ўшда бу каби афсонанинг кенг тарқалиши одамлар орасида ғулғулани ҳосил қилган. Қўрқув ва шубҳа кучаймоқда, тақводорларга террорчи сифатида гумон қараш ҳам.

Ҳижоб ўргана аёллар уларни "террорчи" дея кўчада ҳақорат қилганларини айтиб беришди.

Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари ҳам оммани ваҳимага солиш имконини қўлдан бермайдилар.

Масалан Тожикистон ҳукумати янги туғилганларга арабча исмларни , эркакларга соқол қўйишни, аёлларга ҳижоб ўрашни чеклаш каби амалларни киритмоқда.

Ўшдаги фаолларнинг айтишларича, Хавфсизлик хизмати ходимлари "шубҳали кўринганлар " террорчи гумони баҳонаси билан пул ундириш ёки миллий озчиликлар вакилларини таҳқирлаш йўлида фойдаланмоқдалар.

Шу вақтгача мен Ўш яшовчилари ораисда ИШИДга ҳайрихоҳлик кайфиятини сезмадим. Лекин матбуотда вазият ўзгача тақдим қилинмоқда. Ҳукумат эса ўз мақсадларига эришиш ва тақводорларни ихоталаш амаллари билан радикаллашиш афсонасини воқеликка айлантириш хавфни туғдирмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ