Ўзбекистонлик энага маҳкамада пайдо бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption Гулчеҳра Бобоқулова 29 апрелга қадар ҳибсга олинган

Москванинг Пресненский тумани маҳкамаси Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқуловани 29 апрелга қадар ҳибсга олган.

Гулчеҳра Бобоқулова Москвада ногирон қизалоқни ўлдиришда гумон қилинмоқда.

38 яшар Бобоқулова қўлида қизалоқнинг кесиб олинган боши билан “Октябрьское поле” метросига келган пайти ушланган эди.

Айрим гувоҳларга кўра, Бобоқулова “Аллоҳу Акбар” деб бақирган ва ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган.

Қизалоқнинг танаси у яшаганлиги айтилган уйдан топилган.

Бу хонадонга ўт қўйилгани ҳам хабар қилинганди.

Image caption Гулчеҳра Бобоқулова қизалоқнинг боши билан пайдо бўлган жойга москваликлар гуллар ва ўйинчоқлар келтиришган.

Бобоқулова маҳкамада ўзини босиқ тутгани, уч фарзанднинг онаси экани ва эридан ажрагани ҳақида айтган.

Россиянинг айрим хабар агентликлари Бобоқулованинг русча гапиришга қийналгани ва таржимон чақирилгани айтилади.

Терговчиларга кўра, Бобоқулова бир ўзи бу жиноятга қўл урмаган бўлиши мумкин.

Гулчеҳра Бобоқулова қизалоқнинг боши билан пайдо бўлган жойга москваликлар гуллар ва ўйинчоқлар келтиришган.

Интерфакс ахборот агентлигига кўра, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари Бобоқулованинг шизофрения билан оғриганини айтишган.

У Ўзбекистонда бир неча маротаба айни касаллик туфайли даволаниб чиққан.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ