Қозоғистонда бачабозларни бичишга рухсат берилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Инъекция фақатгина маҳкама қароридан сўнг қилинади.

Қозоғистон сенати пайшанба кунги мажлисида бачабозларни кимёвий бичиш ҳақидаги қонунни тасдиқлаган.

Қонунчиликдаги ўзгартишлар "Вояга етмаганларга нисбатан жинсий тегажоғлик жиноятини содир этадиган шахсларга нисбатан жазони кучайтириш"га таалуқли бўлиб, жумладан, "бачабозларни мажбурий тарзда тиббий йўл билан кимёвий бичиш"ни назарда тутади.

Сенатор Бирганим Айтимованинг журналистларга айтишича, "кимёвий бичиш-вақтинчалик чора бўлиб, бир марталик укол қилинади".

"Бу укол қилингандан сўнг у бутун умр шундай қолади деганини англатмайди", деб аниқлик киритган Айтимова.

Шунингдек, инъекция фақатгина маҳкама қароридан сўнг қилинади.

"Биз шу тариқа битта боланинг бўлса ҳам ҳаётини ҳимоя қила олсак, ўйлайманки, шундай йўл тутишга арзийди", дейди сенатор.

Кимёвий бичиш гармонал дориларни қабул қилиш билан амалга оширилади. Тестостерон ишлаб чиқарилишига қарши гармонал воситалар жинсий майлни пасайтиради.

Кимёвий бичиш тўғрисида қонун Молдова, Польша каби давлатларда қўлланилади. Россияда қамоқ муддатини камайтириш ҳисобига маҳкум ихтиёрий тарзда кимёвий бичишга рози бўлишига рухсат берилади.

Феврал ойида Ғарбий Қозоғистон вилоят прокуратураси болалар рақс студияларидаги ўқитувчилар билан учрашув ўтказиб, болаларнинг баъзи бир рақс кўринишлари бачабозларнинг эътиборини тортишидан огоҳлантиргани айтилганди.

Прокуратурага кўра, 2010 йилда болаларга қарши жинсий мазмундаги 12 та жиноят содир этилган бўлса, 2015 йилда 52 марта бундай жиноятлар қайд этилган.

Бу хавотирли ҳолатдир, деб қайд этган прокуратура.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondonbbcuzbek.com га тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.net га киринг

Бу мавзуда батафсилроқ