Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

СНБ ертўласидаги маҳбуснинг тақдиридан хавотирлар

Парижда жойлашган инсон ҳақлари ташкилоти Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати ертўласида сақланаётган ўшлик Бахтиёр Худойбердиевнинг тақдиридан хавотир билдирган.

"Марказий Осиёда инсон ҳақлари" Ассоциациясининг айтишича, диний экстремизмда айбланаётган 34 ёшли Россия фуқаросининг қийноққа тутилиш эҳтимоли катта.

Бахтиёр Худойбердиев шу йилнинг 8 январ куни Сеулдан қайтган пайт Тошкент аэропортида ҳибсга олинган.

Унинг қўл телефонидан Қуръон оятлари ва 2010 йил Ўшда юз берган миллий тўқнашувларга оид материаллар топилгани айтилади.

Би-би-си билан суҳбатда унинг онаси Раҳима опа ўғлининг айбсиз экани ва ўзбек расмийлари унинг нима учун ҳибсга олингани ҳақида ўзларига маълумот бермаётганини айтди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг