Туркманбоши нимаси билан Путинга ўхшайди?

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг турли қобилиятларини яна бир бор оммага кўз-кўз қилди.

Гап шундаки, давлатда бир неча кундан бери давом этаётган ҳарбий машғулотларни кўздан кучириш учун Туркманбоши тикучарни тадбир жойига ўзи бошқариб борган. Бу ҳақда давлат ахборот агентлиги ТДХ маълум қилади.

Бундан ташқари Туркманистон раҳбари ўз ташрифи чоғида зирҳли ҳарбий машинани ҳам бошқара олишини намойиш қилиб берган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Асли олий маълумоти стоматолог бўлган Бердимуҳамедов авваллари ҳам ҳар-хил “истеъдод” сохиби эканлигини кўрсатган. Масалан, турли йилларда у мотоцикл, туя, от, тезсузар қайиқ пойга автомобилини минишда ва ҳарбий қуроллардан отишда яхши натижалар кўрсата олишини туркман давлат оммавий ахборот воситалари намойиш қилган. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин, лекин ундан кўра туркманбоши ўзи нимани синаб кўрмаганини санаб чиқиш осонроқдек туйилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Хаттоки, спортга бўлган қизиқиши туфайли Бердимуҳамедов жиддий жароҳат олишига бир баҳия қолган. 2013 йилги от пойгасида ҳар доимдагидек барча рақибларидан анча ўзиб кета туриб, унинг тулпори тўсатдан тўхтаб қолиб давлат раҳбарини ерга улоқтириб ташлаган.

Туркман президенти бу сифатлари билан Ўрта Осиёдаги бирон бир ҳамкасбига ўхшамасада, лекин Россия Президенти Владимир Путин билан кўп нарсада беллаша олиши мумкинлиги аниқдек кўринади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ