"Афғонистонда минглаб марказий осиёлик жангарилар бор"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Россия Ички Ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасинга кўра, Афғонистон шимолида тўпланган жангариларнинг ичида Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистондан бориб қўшилганлар минлабни ташкил қилади.

Унинг таъкидлашича, жангарилар сафида Шимолий Қовқозлик фуқаролар ҳам бор.

Россия расмийси бу маълумотлар жиддий текширувлар орқасидан олинганини таъкидлаган.

"Исломий давлат" жангари гуруҳи 2015 йил охирларидан бошлаб Афғонистонда мустаҳкам жойлашишга ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда Афғонистоннинг 25 ҳудудида 6 мингдан ортиқ жангарилар мавжуд деб кўрилади.

"Толибон" экстремистик гуруҳи ҳам минтақадаги мавқеъларини кучайтиришга уринмоқда. Ўтган йил декабрида толиблар Қундузни бир неча кун ушлаб турган эдилар. Вазият эътиборга олинмаса, чегараларда назорат қўлдан бой берилиши мумкин, дейди Карасин Интерфахга берган интервьюсида.

Мавжуд маълумотларга қараганда, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон чегараларида айнан минтақани биладиган марказий осиёлик ва қовқозлик минглаб жангариларни тўплашга уринишлар бўляпти.

2015 йил октябрида ОДКБ томонидан Афғонистонда Исломий давлатнинг уч мингтача жангариси борлиги айтилганди.

Бугунга келиб уларнинг сони янада ортган. Бироқ ИШИД уларни ортиқча шов-шувларсиз, ҳал қилувчи ҳаракатлар учун жимгина тўплашда давом этмоқда

"Исломий давлат" Афғонистонда толиблардан кўра кам сонли жангчиларига эга бўлсада, ўз маблағларини Афғон ва Америка ҳарбийларига қарши сарфлашдан тийилиб, бошқа мақсадлар учун асраб турибди, дейди россиялик мулозим.

ИШИД Афғонистонга минтақада ўз таъсирини кенгайтириш учун керак бўладиган муҳим жанг майдони сифатида кўрмоқда.

Россия Ички Ишлар вазири ўринбосари ИШИД ва бошқа жангари гуруҳларга бориб қўшиладиган марказий осиёликлар ичида Россияда ишлашга келиб, одам ёлловчиларнинг ёлғон ваъдаларига учган ночор меҳнат муҳожирлари эканини қайд этган.

Айни пайтда Россияда миллионлаб марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари бор, деб кўрилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ