Марказий Осиё: Ёнғоқзор, денгиз ва Турон йўлбарслари ҳақида

Фото муаллифлик ҳуқуқи about.kg
Image caption Эмил Шукуров бир пайтлар Марказий Осиёда ёнғоқзорларнинг қанчалар маҳобатли бўлгани хотирлайди

Эмил Шукуров бир пайтлар Марказий Осиёда ёнғоқзорларнинг қанчалар маҳобатли бўлгани хотирлайди.

Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги йилларда Шўролар Иттифоқининг иқтисоди тобора кенгайиб борар, аммо Қирғизистон жанубидаги ўн минг гектарларга ёйилган ёнғоқзорларга ҳали “қирон” келмаганди.

Бу ажойиб бир экосистема эди.

Айни бўлгада нафақат ёнғоқ, балки олма, нок, олхўри дарахтлари ўсишар, балки улар орасида кийиклар, айиқлар кезар, осмонида эса бойўғлилару бургутлар парвоз қиларди.

Минтақа бой эди. Деҳқонлар, чопонлар ва кўчманчилар асрлар бўйи табиат билан ажиб бир уйғунликда яшашарди.

“Жаннатмакон эди бу диёр”, дейди ҳозир тўқсонга яқинлашаётган Эмил ота.

Эмил ота биолог олим ва бу минтақага олтмиш йилдан бери “кўз-қулоқ” бўлиб келади.

Ёнғоқзорга бугун нималар хавф солиши ҳақида сўйлаб куюнади.

Кимгадир ўтин керак, кимгадир меваси, бунинг устига иқлим ўзгариши, порахўр раҳбарлар, ўз ишига масъулиятсизлик... буларнинг бари ёнғоқзор кушандалари.

Арслонбобдаги ёнғоқзор жуда катта, бунинг устига дарахтларнинг ўзи ҳам маҳаллий халқ маданиятига “илдиз” отган.

Мактаб ўқувчилари ўқиётган тарих китоблари саркарда Александр Македонскийнинг ( Искандар Мақдуний) қандай қилиб Эрон, Миср, Бақтрия ва Панжобни олгани, аммо Ҳиндистонга томон йўлда Марказий Осиёнинг ботирларига учраб, “тенгини топгани” ҳақида ҳикоя қилади.

Марказий Осиёнинг ботирлари томонидан мушт еган Македонскийнинг қўшинлари ёнғоқзорда беркинишади.

Уларнинг омон қолишига сабаб – мана шу тўйимли ёнғоқлар бўлгани даъво қилинади.

Македонскийнинг Сўғддан олиб кетган ёнғоқларини Ғарбда машҳур бўлади.

Бозорини чаққонроқ қилиш учун энди уларни “Юнон ёнғоқлари” деб атай бошлайди.

Ростми ё афсона, бу ҳикоялар минтақа халқлари учун ғурур ва шарафдир.

Бир томондан кимсан Александр Македонский қўшинларига қарши тура билган халқ, иккинчи томондан эса дунёга донғи кетган ёнғоқлари ҳам бор!

Александр Темирбеков Қирғизистон Ўрмон ва Ер фойдаланувчилари иттифоқида ишлайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Бугун Орол ... Ҳиндистоннинг Бҳопалидаги кимё заводидаги фалокат, Чернобил фожеаси қаторида эсланади.

Унинг айтишича, ёнғоқзор атрофида 200 минг аҳоли истиқомат қилади.

Улар учун бу дарахтнинг меваси ҳам, танаси ҳам ҳаёт манбаидир.

Мулозимлар ўрмонга қоровуллар қўйишди, ёрдам бермади ва маҳаллий раҳбарларнинг порахўрлиги вазиятни баттар мушкуллаштирди.

1990 ва 2000 йилларда ўрмонда дарахт кесишга тақиқ жорий қилинди.

Ёнғоқлар ва ёнғоқ дарахти тахтасига экспорт бекор қилинди.

Шукуровнинг айтишича, “ ўрмоннинг табиий экосистемаси бузилмоқда, чунки майсазорлару янги, ёш дарахтлар йўқ қилинмоқда”.

Айни пайтда бу минтақа экологияси ҳақида сўз борса, ҳамманинг кўз ўнгида Орол денгизи, чўл ва занглаётган кемалар гавдаланади.

Шўроларнинг пахта монополияси сиёсати бир денгизни қуритди.

Бугун бу минтақада яшаётганлар орасида нафас йўллари касалликлари билан оғриганлар сони дунёда энг юқори кўрсаткичларни уради.

Аммо бу ҳаммаси эмас… Амударё ёқаларида яшаган Турон йўлбарси 1970 йилларда ов қилиб, адо қилинди.

Сўнгги Турон йўлбарсини Нукус музейининг деворга осдилар.

Қозоғистон тарафда Оролни қайтариш амаллари жадаллаштирилди.

Қандайдир муваффақиятга эришилди.

Аммо бир пайтлар дунёдаги тўртинчи йирик кўл деб танилган Орол бугун йўқ...

Бугун Орол ... Ҳиндистоннинг Бҳопалидаги кимё заводидаги фалокат, Чернобил фожеаси қаторида эсланади.

  • Марк Нузил, профессор, University of St. Thomas, АҚШ
  • Эрик Фридман, Мичиган Универститети, Атроф-муҳит журналистикаси бўйича етакчи мураббий
  • Икковлон “Марказий Осиёда атроф-муҳит инқирози:даштлардан денгизгача,саҳродан музликка қадар” китобини ёзишган.