Ставрополь полицияси идорасига ҳужум қилинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи petrovka38.ru
Image caption Россия полицияси

Бир гуруҳ жангарилар Ставрополь ўлкасининг полиция идорасига ҳужум уюштирган.

Камида битта портлаш рўй берган.

"Новоселицкое туманидаги полиция идорасига ҳужум уюштирилди, жангарилардан бири ўзини портлатиб юборган. Яна икки нафари ўлдирилди”, деб айтган Би-би-си билан суҳбатда Ставрополь ўлкасининг Ички ишлар вазирлиги ходими.

Унинг сўзларига кўра, полиция ва тинч аҳоли орасидан талафат ва жабрланганлар йўқ.

Жангариларнинг шахси аниқланмоқда.

Россия Ички ишлар вазирининг буйруғи билан минтақага тажрибали мутахассислар жўнатилган.

Федерал Хавфсизлик Хизмати аксилтеррор амалиёт бошлаган.

Маҳаллий прокуратурадагиларнинг айтишларича, ҳужум рўй берган минтақа ўраб олинган.

Тезкор қидирув гуруҳи иш бошлаган.

Ўлка губернатори шифохона, мактаб ва болалар боғчаларида хавфсизлик чораларини кучайтириш борасида буйруқ берган.

Мактаблар ва боғчалардан аксарият болалар кўчирилган, шифохоналарда фақат оғир касаллар билан шифокорлар қолдирилган.

Новоселицкое қишлоғи Ставрополь шаҳридан 120 чақирим шарқда жойлашган.

Бу ерда қарийб тўққиз минг аҳоли истиқомат қилади.

  • • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • • Instagram - BBC UZBEK
  • • Twitter - BBC UZBEK
  • • Odnoklassniki - BBCUZ
  • • BEKFacebook - BBC UZBEK
  • • Google+BBC UZBEK
  • • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • • Skype - uzbekbbclondon
  • • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.