Туркман-Афғон чегарасида хавфсизлик кучайтирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Маказий Осиё давлатлари билан чегарадош ҳудудларда Толибон ва бошқа жангари гуруҳлар кучлари тўпланаётгани айтилмоқда.

Туркманистоннинг Афғонистон билан чегарада юзага келган вазият боис, Мари ҳудудида мамлакат қуролли кучлари жанговор ҳолатга келтирилгани айтилмоқда.

Жанубий Мари вилоятида апрел ойи бошидан бери вазият таранг қолмоқда.

Олдин тарқалган хабарларга биноан, Толибон, "Исломий давлат" жангари гуруҳи ва кичик маҳаллий қуролли гуруҳлар Марказий Осиё билан чегара ҳудудларда тўплана бошлаганлар.

Туркманистон ҳукумати ҳарбий ҳаракатлар мамлакат ҳудудига ўтишидан хавотирда.

"Хроники Туркменистана" нашрининг ўз манбаларига таяниб айтишича, айни пайтда чегара ва ҳарбий бўлинмалар кучайтирилган шароитда туришибди.

Манбаларнинг билдиришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари ҳам кучайтирилган тартибда ишламоқда. Серхетобод(собиқ Кушка) ва Тахтабозорда фақат маҳаллий одамлар ўтказилмоқда. Мари-Серхетобод, Мари-Тахтабозор автотрассаларида ва бошқа чегара туманларида ҳам блокпостлар ўрнатилган.

Тунги соатларда қуролли кучлар сафи кўпайтирилмоқда.

Шунингдек, қўшни Қирғизистон, Ўзбекистонда ҳам чегара қўшинлари юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилгани хабар қилинади.

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида "Хавфсизлик-2016" амалиёти бошланган.

Тожикистон ҳам чегарада хавфсизлик чораларини кучайтирган.

Афғонистондан келаётган хабарларга кўра, Қундуз вилоятида толиблар ва ҳукумат кучлари ўртасида қақшатқич жанглар кетмоқда. Суриядаги ўзбек жангчиларидан иборат Ал-Бухорий жангари гуруҳига кўра, Марказий Осиё билан чегарадош Афғонистонда ўзининг "Афғон бўлими" аскарлари жанглар олиб бормоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ