Кобулдаги ҳужумда ўлганлар сони икки баравар кўп

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Афғон расмийлари хабар қилишларича, 19 апрелда пойтахт Кобулдаги улкан портлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони илгари хабар қилинганидан икки баравар кўпдир.

Маълумотларга қараганда, сешанба кунги ҳужумда 64 инсон қурбон бўлган, 347 таси тан жароҳати олган. Бундан олдин ўлганлар сони 28 та, ярадорлар 300 дан ортиқ деб кўрсатилганди. Қурбонларнинг аксарияти тинч фуқаролар бўлганлар.

Ички Ишлар вазирлиги сўзчиси Сиддиқ Сиддиқийнинг айтишича, худкуш ҳужумчи бомба жойлаштирилган машинани портлатиб юборган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Ушбу ҳудудда отишма овозлари ҳамон эшитилаётгани хабар қилинади.

Расмийлар бир ёки икки жангари қуролли қаршилик кўрсатаётганини айтганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Толибон портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олганини айтган "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлигига.

Портлаш эрталабки гавжум соатда юз берган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Бу жойой Афғонистон Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий қароргоҳлар жойлашган тумандир.

Ҳужумлар толибоннинг "баҳорги ҳужумлар"га ўтганини эълон қилганидан бир ҳафта содир этилмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи epa

Жангари гуруҳ "йирик ҳужумлар режалаштирилган"идан огоҳлантирган.

Афғон расмийларига кўра, сешанба кунги ҳужум 2011 йилдан бери энг фалокатлисидир.

Сешанба кун кечга яқин яна бир портлаш содир этилган. Ҳодиса вице президент Абдул Рашид Дўстум уйи олдида юз берган. Полиция ерга кўмиб кетилган мина портлагани, бироқ қурбонлар йўқлигини билдирган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг