Қозоғистонда бачабозлар кимёвий бичилади

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ёш болаларга нисбатан жинсий мазмундаги жиноятларни содир этганларга жазони кучайтиришни назарда тутган қонунчиликдаги ўзгартиришларни тасдиқлаган.

Бу ҳақда 21 апрелда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берган журналистларга.

Янги қонунга биноан, бачабозларга кимёвий бичиш жазоси қўллаш рухсат этилади.

Қайд этилишича, жиноят, жиноят-процессуал кодекси, маъмурий қонунбузарликлар ҳақида ва соғлиқни сақлаш тизими ва аҳоли соғлиги ҳақидаги кодексларга қонунга асосан ўзгартиришлар киритилган.

Сенатор Биргиним Айтимованинг айтишича, бичиш жараёни айбдорга вақтинчалик таъсир қилувчи бир марталик укол орқали ўтказилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи THINKSTOCK

"Кимёвий бичиш дегани тегишли шахсга инъекция юборилгач, у бир умрга майиб бўлиб қолади, деганини англатмайди. Биз шу тариқа битта боланинг бўлса ҳам ҳаётини ҳимоя қила олсак, ўйлайманки, шундай йўл тутишга арзийди", дейди сенатор.

Шунингдек, бичиш фақат маҳкама қароридан сўнг амалга оширилиши таъкидланади.

2015 йил август ойида Қозоғистон Прокуратураси бачабозларга қарши чораларни кучайтиришни таклиф қилган эди. Бундай ташаббусга мамлакатда вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар сонининг кескин ошгани сабаб бўлгани айтилган.

Прокуратурага кўра, 2010 йилда болаларга қарши жинсий мазмундаги 12 та жиноят содир этилган бўлса, 2015 йилда 52 марта бундай жиноятлар қайд этилган.

Кимёвий бичиш эркак танасида тестостерон ишлаб чиқаришни бир неча ойга сусайтирадиган гармонал дори воситаларини қабул қилишни кўзда тутади. Шу тариқа жинсий жиноятга мойил бўлган кишида жинсий майлни сусайтиради.

Кимёвий бичиш тўғрисида қонун Молдова, Польша каби давлатларда қўлланилади. Россияда қамоқ муддатини камайтириш ҳисобига бачабозликда айбланган маҳкум кимёвий бичилишни ихтиёрий танлаши мумкин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ