Россияда Қрим татарлари миллий мажлиси тақиқланди

Image caption Кремл Қримга қўймаётган Қрим татарларининг раҳбарлари

Қрим Олий маҳкамаси Қрим Татарлари мажлисини экстремистик ташкилот деб тан олган ва бутун Россия бўйлаб фаолиятини тақиқлаган.

Россия Адлия вазирлигининг 18 апрелда чиқарган қарорига кўра, Қрим Татарлари Мажлиси фаолияти расмий тарзда тўхтатилган эди.

Миллий мажлис "экстремистик фаолият олиб борган жамоатчилик ва диний ташкилотлар рўйхати"га киритилганди.

Қарор вазирлик сайтида эълон қилинган ва унда Қрим Республикаси прокурори Наталья Поклонская "Қрим татар халқи мажлиси"ни экстремистик ташкилотлар рўйхатига киритганидан сўнг, ташкилот фаолиятини тўхтатиш қарори берилганди.

Поклонская бугун маҳкамада айни ташкилотнинг мустақиллигини рад этган, ташкилот раҳбарлари ва аъзоларини “Ғарбнинг йирик қўғирчоқбозлари қўлидаги қўғирчоқлар” деб атаган.

Мажлис раиси ўринбосари Наримов Жалолов айни пайтда Қрим Татарлари мажлиси халқаро ташкилот экани, уни Россия тақиқлашга ҳуқуқи йўқлигини айтган.

Шунингдек, унга кўра, Россияда Қрим Татарлари мажлисининг рўйхатга олиш имкони йўқ, чунки бирор бир қонун айни ташкилотнинг табиатига мос тушмайди.

Мажлис ҳимоячиси Жамил Темишев бу қарорни ноқонуний деб атаган ва Россия Олий маҳкамасига арз қилишларини билдирган.

Қрим Татарлари мажлисининг раиси Рефат Чубаров, Миллий ҳаракатнинг раҳбари Мустафо Жамиловга Россияга кириш расман тақиқлаб қўйилган.

Икки раҳбар Киевда истиқомат қилмоқда.

Наримон Жалоловга кўра, Қрим Татарлари мажлисининг тақиқланиши фожеа эмас, аммо Россиянинг обрўсига салбий таъсир қиладиган ҳолдир.

  • Bi-bi-si O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02.
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring

Бу мавзуда батафсилроқ