Қирғизистон парламенти қасамёдга олиб келинди

Қирғизистонда 28 апрелда янги сайланган парламентни қасамёдга келтириш маросими бўлиб ўтган.

Жоқорғи Кенеш мажлиси доирасида бўлиб ўтган маросимда Президент Алмазбек Атамбаев қатнашган.

Янги Бош вазир Соронбай Жэнбеков дохил, ўндан ортиқ парламент аъзолари қасамёд берганлар.

13 апрелда мамлакат Жўғўрқу Кенгаши фракциялари депутатлари Соронбай Жонбеков номзоди бош вазирликка қўйилишини бир овоздан маъқуллагандилар.

115 депутат Соронбай Жонбеков номзодини ёқлаган, бирорта ҳам қарши овоз берилмаган. Шунингдек, бошқа муқобил номзод ҳам кўрсатилмаган.

Бош вазир Жэнбековнинг сайланиши орқасидан парламент спикери бўлган укаси истеъфо беришига тўғри келган. Қирғизистон қонунчилиги шуни тақозо этади.

Кузатувчиларга кўра, Қирғизистон спикерининг акаси туфайли истеъфо беришини гўё парламентда демократиянинг бир кўриниши сифатида тақдим этиш ҳаракати деб тушуниш ҳам мумкин. Қирғизистон Конституцияси яқин қариндошлар бир вақтнинг ўзида юқори лавозимларни эгаллашларига йўл қўймайди.

Социал-демократик партия вакили Чинибай Турсунбеков парламентнинг янги спикери этиб сайланган.

Қирғизистон собиқ бош вазири Темир Сариев коррупция бўйича тортишувлар ортидан тўсатдан истеъфо берган. Бунинг ортидан у бошлиқ парламент ҳам тарқаган эди.

"Мен ифлос сиёсий ўйинларга аралашмаганман ва ҳозир ҳам аралашмоқчи эмасман", деб айтган Сариев ўз истеъфосига изоҳ бериб.

Парламент йиғилишида Соронбай Жэнбеков Қирғизистон парламенти таркибида катта ўзгаришлар бўлмаслигини билдирганди.

Бош вазир ўринбосари, ҳукумат маъмурияти раҳбари ва Транспорт ва алоқа вазириўзгарган.

Бош вазир Жонбеков ўз чиқишида мамлакатдаги қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларга, жумладан энергетика, транспорт, туризм соҳаларида ҳал қилиниши лозим бўлган жиҳатларга тўхталган. Аҳолининг турмуш даражасини ошириш, маориф, тиббиёт хизматини яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш ва мамлакат экспорт салоҳиятини оширишни айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBE
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ