Ғурбатдаги ғариблар: 'Ўзбегу тожикка қийин бўлди...'

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Азамат билан суҳбатни BBC UZBEKнинг You Tube каналида томоша қилинг

Азамат бор-йўғи 22 ёшда. Аммо, бутун бошли оиланинг ташвиши елкасида.

"Москвада тожикистонликларга қийин, патентлар қиммат бўлди, иш йўқ. Умуман ўзбегу тожикка қийин бўлди", дейди Азамат.

"Уйда қийин аҳволдамиз, дадам бетоблар. Катта ўғил бўлиб, мен Москвага келдим. Пул топиб, укаларимни, сингилларимни уйли-жойли қилишим керак... Дадам жарроҳлик амалиётини бошларидан кечирдилар... Қарз бўлдик. Қарзларни узишим лозим".

Азамат уйланган, у бир неча ойлик келинчаги уйда қолган.

Унинг келажакдан умидлари катта. Муаммоларини бир ёқли қилгач, шифокорликка ўқишни орзу қилади.

"Келажакда шифокор бўлишни жуда-жуда истайман... Аммо, бунинг учун ўқиш керак. Мактабни битирган йилимда қийин эди. Пулимиз йўқ эди. Россияга келишга мажбур бўлган эдим", дейди у.

Бугун миллионлаб марказий осиёликлар Россияда ризқ теришмоқда.

Пойтахт Москванинг ўзида уларнинг сони ўн минглаб...

Аммо, Ғарб санкциялари ҳамда нефт нархлари тушиб кетгани боис Россияда иқтисодий аҳвол оғирлашган.

Бу эса, меҳнат муҳожирлари ҳаётига ҳам таъсир этмай қўймаган. Кимлар ишини йўқотган, яна кимлар маошини ололмаётганидан шикоят қилади.

Бошқалар ватанга қайтишдан ўзга чоралари қолмаётгани ҳақида сўзлайдилар.

Гулсевар Замон лавҳасини BBC UZBEKнинг You Tube каналида томоша қилинг
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг