"Яна бир гумондор Тожик-Афғон чегарасида қўлга олинди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Россия расмийлари хабар қилишларича, Самара вилояти полицияси раҳбарларидан бирини оиласи аъзолари билан ўлдиришда гумон қилинган Тожикистон фуқароси қўлга олинган.

"Соат 10.00 да гумонланувчи ўтирган учоқ Тожикистондан Домодедово аэропортига келиб қўнди. Биз у қотилларни воқеа жойига олиб борган киши деб ҳисоблаяпмиз. Соат 3 ларда қўлга олинган шахс Сизранга етказилади", деб айтган Россия ИИВ Самара вилояти бўлими бошлиғи Сергей Солодовников Интерфаксга.

Бунгача уч киши Россия ҳудудида ҳибсга олинган эди.

Тергов қўмитаси қотилликда гумон қилинганларнинг "Марказий осиёлик"лар эканини хабар қилган эди.

Самара вилояти полицияси раҳбари сўзларига кўра, тўртинчи гумондор қотиллик содир этилган куни Сизрандан поездга ўтириб Москвага борган.

25 апрель куни Тожикистонга учиб кетган.

Хабар қилинишича, Россияда қотилликда гумон қилинаётган шахс 3 май куни Тожикистондан Афғонистон ҳудудига ўтишга ҳаракат қилган пайти қўлга олинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Россия Ички ишлар вазирлигининг Самара вилояти бўйича штаби бошлиғи Андрей Гошт ва оиласининг беш аъзоси 24 апрель куни ўзлари истиқомат қилган Самара вилоятининг Сизран тумани Ивашовка қишлоғидаги уйида ўлик ҳолда топилган эдилар.

Терговнинг дастлабки маълумотларига кўра, инсонларнинг ҳаммасини арматура ёки тўқмоққа ўхшаган буюм билан бошларига уриб ўлдирганлар.

Инсонларни ухлаб ётган жойларида ўлдиришгани, қотиллар ҳатто болаларга ҳам шафқат қилмаганлари айтилмоқда.

Фақат Андрей Гоштнинг жияни бўлган 2009 йили туғилган қизча тирик қолган.

У шифохонага ётқизилган, ҳозир кома ҳолатида қолмоқда.

Терговчиларга кўра, қўлга олинган шахслар ёнидан полиция бошлиғининг уйидан ўғирланган бумюлар топилган.

Жиноятчилар талончилик мақсадида қотиллик содир этганлар деб кўрилмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ