Москвада ушланганларнинг айримлари қўйиб юборилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларга таяниб Россия оммавий ахборот воситалари хабар тарқатишларича, Москва шаҳрида 9 май куни зўравонликларни содир этишни режалаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинганларнинг айримлари қўйиб юбориладилар.

Агар уларнинг Россия ҳудудида бўлишлари билан боғлиқ ҳужжатлари қонунга зид бўлса, депортация этилишлари мумкин.

Бундан олдин Россия Федерал Хавфсизлик хизмати 9 май байрами куни қуролли ҳужумларни режалаган Марказий Осиё республикалари фуқароларини ҳибсга олгани ҳақида хабар тарқатган, Москва суди қўлга олинган шахслардан уч нафарини 3 июлгача ҳибсда сақлаш қарорини қабул қилган эди.

Қўлга олинганлардан бири Қирғизистон фуқароси Ойбек Саидов экани хабар қилинган.

Унинг Москвадаги хонадонлардан бирида ҳибсга олиш пайти қуролли қаршилик кўрсатгани ва отишмада яраланганини айтганлар расмийлар.

Россия Хавфсизлик хизмати тарқатган хабарга кўра, ҳибсга олинганлар ёнида "кўп сондаги қурол-яроғ, портловчи моддалар ва "террорчилик фаолиятининг бошқа воситалари" ҳам топилган.

Айрим Россия оммавий ахборот воситалари ҳибсга олинган инсонларнинг "12 киши" экани, уларнинг "асосан ўзбекистонликлар" экани ҳақида хабар тарқатганлар.

Қўлга олинганлар 9 май куни сайр қилиб байрамни нишонлаётган оломон, жумладан, "Мангу полк" тадбири иштирокчиларига қарата ўқотар қуроллардан отишни режалаганларини хабар қилган Россия хавфсизлик хизмати.

Ушланганлардан бир неча нафарининг жиноий таъқиб этилишига умуман асос топилмагани айтилган.n

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ