Қирғиз мухолифати фаоли ИД ни дастаклашда айбланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи fergana
Image caption Мотуев 2005 йилдаги муҳим кўмир конини босиб олиши ортидан "кўмир қироли" лақабини олган

Қирғизистон махсус хизматлари Исломий давлатни дастаклагани айтилган мухолифат фаолини ҳибсга олган.

Ўзини диний раҳбар деб тақдим қиладиган Нурлан Мотуев экстремизмда айбланмоқда.

Аввалроқ қатор мухолифат фаоллари ҳибсга олинганди.

Франс-Пресс агентлигининг Қирғизистон Давлат хавфсизлик қўмитаси вакилидан иқтибос келтиришича, жаноб Мотуев пайшанба кунги мухолифат йиғинида "қирғизистонликларни Суриядаги ИД сафларига қўшилиш ва шариат аҳкомларига мувофиқ ҳаёт кечиришга чақирган".

Image caption Президент Атамбаев мухолифатни "вазиятни беқарорлаштириш"да айблаган

Қирғиз матбуоти Мотуевнинг ИД раҳбари Абубакир ал-Бағдодий Қумтор олтин конининг канадалик ишлатувчилари "бошини танасидан жудо қилган бўлур эди" деган сўзларидан иқтибос келтирган.

Мотуев Халқ парламенти гуруҳининг йиғилишида гапирган.

Йиғилиш қатнашчилари президент Атамбаевнинг истеъфосини талаб қилишган ва янги ҳукумат тузишга чақирганлар.

Шанба куни Атамбаев мухолифат гуруҳи ва ғарб томонидан молияланадиган нодавлат ташкилотларини "мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш"да айблаган.

У бир муддат қамоқда ўтказганидан кейин Қирғизистон мусулмонлар иттифоқини тузган ва 2009 йилда президентликка номзодини илгари сурган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • • Instagram - BBC UZBEK
  • • Twitter - BBC UZBEK
  • • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • • Facebook - BBC UZBEK
  • • Google+BBC UZBEK
  • • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • • Skype - uzbekbbclondonb
  • • bcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг