Истанбул аэропортида юзга яқин уйғур ушланган

Фото муаллифлик ҳуқуқи bb

Истанбул полициясига кўра, Отатурк аэропортида текширув пайти 90 дан ортиқ уйғур миллатига мансуб фуқаролар ёнидан сохта Қирғизистон паспортлари чиққан.

Туркиянинг "Хаберлер" нашри ёзишича, уйғурлар Урумчидан Саудия Арабистонига қараб йўналганлар.

Айтилишича, полициянинг шубҳасини уйғотган тўрт шахс сохта паспорт учун ҳар бир кишидан 2,5 минг евро ва чипта учун 300 доллардан олганлар.

Урумчидан Истанбулга учган фуқаролар Саудия Арабистонига етиб бориш учун ўзига хос йўлни топишган. Отатурк аэропортига етиб келганлар тўғри ўша ердан Шимолий Қибрисга парвоз қилувчи учоққа чипта олганлар. Паспорт текширувидан ўтаётиб, тўрт киши Қирғизистон фуқаролиги кўрсатилган сохта паспортларни тақдим қилишган. Аниқланишича, улар паспорт ва чипталар учун Саудияга бормоқчи бўлган уйғурлардан катта миқдорда пул йиғишган.

Сафарни ташкиллаштирганлар ва Жидда шаҳрига учаётган 98 киши ҳам учиш олди қўлга олинган.

Суриштирув ишларидан сўнг уларнинг барчаси Хитойга депортация этилиши хабар қилинмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг