Қозоғистонда мухолифат 'Чол, кет' номли норозиликни режаламоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Нурсултон Назарбоев

Норозилик чиқишлари "Шал, кет!" ("Чол, кет!") деган шиор остида 75 ёшли Президент Нурсултон Назарбоевнинг истеъфоси талаби билан ўтиши хабар қилинади.

Шунингдек, мухолифат Қозоғистон "Ер кодекси"га ўзгартиришларни ҳам бекор қилишни талаб қилади.

Айни пайтда Президент Нурсултон Назарбоев вилоятлар ҳокимлари, Остона ва Олма-ота мэрларига халққа ер ислоҳоти ҳақида тушунтириш беришни буюрган.

Апрел ойи охири ва май бошларида "Ер кодекси"га сўнгги ўзгартиришларга қарши мамлакат бўйлаб қатор норозиликлар бўлиб ўтганди.

Бунга асосий сабаб, "Ер кодекси"да хорижликларга мамлакатдаги ҳосилдор ерларни 25 йилга ижарага бериш рухсати эди.

Ушбу қонун ўтган йили ноябр ойида қабул қилинган ва 2016 йил июлидан кучга кириши кўзда тутилганди.

Қонунга мувофиқ, ерлар сотилиши ёки ким ошди савдосида лицензия ҳуқуқини сотиб олиш имконини беради.

Одамларнинг асосий хавотири Хитой каби қўшни мамлакатлардан сармоячилар келиб, ерларни сотиб олишларидир.

Шундан сўнг, Президент Нурсултон Назарбоев мамлакат "Ер кодекси"нинг тўрт бандига мораторий жорий этгани ҳақида эълон қилган.

18 май куни бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида эса, Назарбоев муаммоларни "дунё кўз ўнгида шарманда бўлмасдан амалий диологлар орқали" ечишга ундаган.

Айни пайтда расмийлар инсон ҳақлари фаолларининг "баъзи шаҳарларда норозилик уюштириш"га оид талабларини рад қилишган. Шунингдек, одамларни чиқишларда иштирок қилишга чақирганлар ҳибсга олинаётгани борасида хабарлар бор.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг