Ўш: Кеча солинган йўл бугун бузилмоқда

Ўтган йили Ўш шаҳрида 125 миллион сўмга таъмирланган йўл бир йилга етмай яроқсиз ҳолатга кела бошлаган. Қизил-Қия шаҳар ҳокимлиги солдираётган йўлларда ҳам ишлар якунига етмасданоқ ямоқлар пайдо бўлган.

2015 йилда Ўш шаҳридаги ички йўлларни таъмирлаш учун республика хазинасидан 125 миллион сўм ажратилган. Транспорт вазирлиги бу пулга шаҳардаги Абуқодиров, Навои ва Масалиев кўчаларини тўлиқ таъмирдан чиқаришни режалаштирган. Тендер эълон қилиниб, қурулиш компанияларини танлаш, таъмир ишларини назорат қилишни транспорт вазирлиги бажарган. Бироқ янги солинган йўллар аллақачон таъмирга муҳтож бўлиб қолган.

“Бу йўлларни Транспорт вазирлиги таъмирлатган. Қайси компаниялар бу ишни бажаришини ўзлари танлаган. Техник назоратни ҳам ўзлари олиб борган. Биз бу ишларга аралашганимиз йўқ. Биз ўша йўлларнинг лойиҳаларинигина таклиф қилганмиз. Ҳозир йўлларнинг бирини ҳам қабул қилмадик. Сабаби кўп камчиликлар мавжуд. Биз яқинда вазирликка бориб, йўлнинг сифати бўйича ўз талабларимизни айтдик. Улар камчиликларини бўйинларига олиб, тўғрилайдиган бўлди” – дейди Ўш шаҳар йўллар бошқармаси раҳбари Арзибек Жунусов.

Боткен вилоятига қарашли Қизил-Қия шаҳрида ҳам худди шундай кўриниш. Кичик шаҳарчанинг ички йўллари мустақиллик йиллардан бери биринчи маротаба тўлиқ таъмирланган, бироқ бу йўлларнинг кўп қисми оз вақтда ишдан чиққан.

Ўш вилоятининг Новқат туманига қарашли Қулатов қишлоғига тўрт ярим километр янги тўшалган асфалт бир йил хизмат қилмаган. Бу йўлга Қулатов қишлоқ хизинасидан 18 миллион сўм сарфланган. Ҳозирда қишлоқ ҳукумати “Монтажник” йўл қуриш компанияси билан судлашмоқда.

“Менгача бўлган қишлоқ ҳукумати даврида Ўшдаги “Монтажник” деган хусусий компания бизнинг қишлоқдаги тўрт ярим километр йўлни 18 миллион сўмга қўриб берган. Бироқ бу йўл бир йилга етмади. Собиқ қишлоқ бошчиси ҳам у йўлларни қабул қилган эмас. Мен ҳозир ўша ишни ночор бажарилгани юзасидан Ўш вилояти прокуратурасига мурожаат қилдим. Прокуратура тергов қилиб, ишни судга ўтказиб берди. Ҳозир ҳам судлашаяпмиз. Кейинги йўлларга ҳам бу фирмани яқинлантганимиз йўқ. Шунингдек, йўл қурилиши учун сарфланадиган пулларни 10 фоизини компанияларга ўтқазмасдан, бир йил ўзимизда сақлаб тураяпмиз. Бу қурилиш компанияларининг маъсулиятларини талаб қилишнинг бир йўли қатори қилинмоқда” – дейди Новқат туманининг Қулатов қишлоқ раҳбари Нурдин Мадмаров.

Мутахасислар йўл қурувчи компаниялар маъсулиятини ошириб, улардан йўлнинг сифати учун 7-8 йилга кафолот талаб қилиш керак дейишмоқда.

Жўғўрқу Кенгаш депутати Абдувахап Нурбаев махаллий расмийларнинг порахўрлиги сабаб бу каби муаммолар келиб чиқаётганини айтади.

“Агар янглишмасам, янги қурилган йўлларга 7-8 йил кафолот берилади. Қонун шундай муддатни талаб қилади. Йўл солинганидан бир йил ўтиб, қурилиш копмпаниялари барча маъсулиятлардан қутилади деган қоида йўқ. Буюртмачи ижрочидан талаб қилиши керак. Иш бошланганидан кейин ҳар бир ҳаракат назорат қилиниши керак. Бундай холатларда буюртмачилар ўзлари нотўғри ишларга аралашиб қоладилар-да, кейин ижрочиларга ҳеч нима дея олмасдан юраверади. Агар ишлар қонун доирасида бажарилса, сифатли йўллар қурилар эди” – дейди депутат Абдуваҳап Нурбаев.

Одатда “бой” қишлоқ ҳукуматлари ва шаҳарлар йил сайин йўл қуриш ёки уни таъмирлаш учун хазинанинг 30 фоизини сарфлайдилар. Бу ишларнинг бажарилишини прокуратура билан биргаликда қатор идоралар назорат қилади. Лекин, шунга қарамай миллионлаб пуллар сафрланган йўллар бир йилга етмай яроқсиз холга келиб қолиши одатий ҳолга айланган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • • Instagram - BBC UZBEK
  • • Twitter - BBC UZBEK
  • • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • • Facebook - BBC UZBEK
  • • Google+BBC UZBEK
  • • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • • Skype - uzbekbbclondonb
  • • bcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ