Туркманлар текин газ, электр ва сувсиз қоладими?

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов мамлакат аҳолисига бериладиган ижтимоий имтиёзларнинг босқичма-босқич бекор қилинишига чақирди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар тарқатди.

Туркманистонда аҳоли газ, электр қуввати ва сувдан чексиз ва бепул фойдаланади.

Йилнинг илк беш ойи натижаларига бағишланган мажлисда гапира туриб жаноб Бердимуҳаммедов аҳоли турмушини енгиллаштириш йўлида мустақилликнинг илк йилларида қабул қилинган қонунларнинг аста-аста ўзгартиришни бошлаш кераклигини урғулади.

"Бугунги кунда халқимизнинг турмуш даражаси жуда юқори, бу имтиёзлар эса бозор иқтисодига ўтиш жараёнида қийинчиликлар туғдиряпти", - деб айтди президент.

Туркманистон раҳбари қачон бу имтиёзлар бекор қилинишига аниқлик киритмади.

Мустақил Туркманистоннинг илк президенти - Сапармурат Ниёзов "Туркманбоши" ойлар, кўчалар, шаҳарлар ва иншоотлар номини ўзи ва ота-онаси исмига ўзгартириш билан бирга туркман халқи кўплаб хизматлардан бепул фойдаланишини таъминлаганди.

Бердимуҳаммедов жаноблари ўтган апрель ойида ҳам кўплаб коммунал имтиёзлар ўзларини оқламаётганини айтган.

"Бу омил қўшимча бюджет заҳираларининг сарфланишига етакламоқда", - деган эди у.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.