Тожикистоннинг биринчи президенти вафот этди

Image caption Маҳкамов Тожикистоннинг фуқаролар уруши ва ундан кейинги сиёсий жараёнлардан четда турган

Тожикистоннинг биринчи президенти Қаҳҳор Маҳкамов узоқ давом этган хасталикдан сўнг, 85 ёшида оламдан ўтган.

Азия-Плюс агентлигининг собиқ президент яқинларига иқтибосан хабар беришича, марҳум ўзининг васиятига биноан пайшанба куни Душанбедаги "Сари Осиё" қабристонига дафн этилади.

Қаҳҳор Маҳкамов 1985 йилдан 1990 йилгача Тожикистон коммунистик партиясининг биринчи котиби, 1990 йил ноябридан 1991 йил августига қадар Тожикистон президенти лавозимларида ишлаган.

Унинг раҳбарлиги Горбачевнинг қайта қуриш йиллари, Тожикистондаги миллий ва диний ҳаракатлар кучайган паллага тўғри келган.

1991 йил августида Москвада содир этилган давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлаши ортидан Душанбе кўчаларига чиққан намойишчилар президентнинг истеъфосини талаб қилишган.

1991 йилнинг 31 август куни истеъфо берган Қаҳҳор Маҳкамов сиёсий саҳнадан бутунлай кетган.

Маҳкамов Тожикистоннинг қонли фуқаролар уруши даври ва ундан кейинги сиёсий жараёнлардан четда турган.

2000 йилда президент Раҳмоннинг буйруғи билан мамлакат парламентининг юқори палатаси - Миллий Мажлисга аъзо этиб тайинланган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.