Оқтўбеда 5 гумонланувчи ўлдирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption Оқтўбеликлар қуроллилар ҳужум қилган дўкон олдига гуллар олиб келишмоқда.

Оқтўбе шаҳрида олиб борилган махсус амалиёт давомида терроризмда гумонланган беш шахс ўлдирилди, деб хабар берган Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати матбуот бўлими.

Хабарда айтилишича, тўрт гумонланувчи ўзлари яшириниб олган уйда таслим бўлишни рад қилиб, ўт очганларидан сўнг, полиция жавоб амали қўллаган ва уларни отиб ўлдирган.

Тўрт шахснинг яна бир шериги полициянинг патрул экипажига қарата ўқ узганида ўлдирилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIAN

Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизматига кўра, икки ходим тан жароҳати олган, тинч фуқаролар орасида қурбонлар ва ярадорлар йўқ.

Якшанба, 6 июн куни Қозоғистон ғарбидаги Оқтўбе вилояти марказида қурол-яроғ дўкони ва ҳарбий бўлинмага қуролли ҳужум уюштирилган.

Ҳужумчилар олти кишини ўлдиришган, ўнлаби ярадор этилган.

Шаҳарда аксилтеррор амалиётлар режими жорий қилинган, Қозоғистон ИИВ 13 террорист ўлдирилганини билдирган. Бир қанча шубҳали шахслар қўлга олинган, яна камида саккиз кишига қидирув эълон қилинган. Қайд этилишича, уларнинг ёши 25 дан 32 ёшгача бўлиб, Қозоғистон фуқароларидир.

Бироқ бирорта ҳам экстремистик гуруҳ ҳодисага масъулиятни зиммасига олиб чиқмаган.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Оқтўбедаги ҳужумни "радикал оқим вакиллари томонидан содир этилган террористик амал" дея атаган. Мамлакат раҳбарига кўра, улар ҳужум учун режани хориждан олганлар. Аммо жаноб Назарбоев қайси радикал оқим ҳақида сўз кетаётганини очиқламаган.

Би-би-си гаплашган баъзи таҳлилчилар фикрича, Оқтўбедаги воқеалар исломий терроризм вакиллари ҳужумидан кўра, кўпроқ мамлакат ичидаги элита орасида кураш бошланганидан дарак беради. Боиси, уларга кўра, rўп сонли видеоларда ва маҳаллий одамларнинг гап-сўзларида исломий гуруҳ аъзолари билан тўқнашув бўлгани ҳақида аниқ далил кўринмайди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ