Тожикистонда собиқ вазирнинг ҳимоячиси вафот этди

Тожикистонда собиқ энергетика вазири ва таниқли бизнесмен Зайд Саидовнинг уч ҳимоячисидан бири - Исҳоқ Табаров 60 ёшда оламдан ўтди.

Исҳоқ Табаров бир неча кун олдин шифохонага ётқизилган, шифокорлар унга аниқ ташхис қўйишга муваффақ бўлишмаган.

Марҳумнинг яқинларига кўра, у сўнгги пайтлар нафас бўғилишидан азият чеккан.

Олдинроқ, Исҳоқ Табаровнинг икки ўғли оммани конституцион тузимни ўзгартиришга чақириш ва ўз сафларига одам ёллаш каби айбловлари билан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Адвокат ўғилларининг ҳибс қилиниши ўз касбий фаолияти ва қисман собиқ сиёсатчи Зайд Саидовни ҳимоя қилгани билан боғлиқ экани ва ҳукумат бу билан ундан ўч олганини айтганди.

Зайд Саидовнинг яна икки ҳимоячиси Шуҳрат Қудратов и Фахриддин Зокировлар турли жиноятларда айбланиб қамоққа ташланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Зайд Саидов 29 йилга озодликдан маҳрум этилган

Ўтган йил сиёсатчи ва бизнесмен Зайд Саидов жинсий зўрлаш, кўп хотинлик, порахўрлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор топилиб, 29 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Саидовнинг устидан кечган жараён сўнгги йиллар мамлакатда энг кўп акс-садо берган маҳкама иши бўлди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ