Қирғизистон раҳбари ҳам бўш келмади

"Тақдирга қасдма-қасд" қўшиғини ёзиш баробарида куйлаб ҳам берди.

2 июл куни Youtube да пайдо бўлган видеоклип остидаги маълумот худди шу нарсага далолат қилади.

2 дақиқаю 32 сониялик видеоклипда Алмазбек Атамбаев ўзининг қораси кўзга ташланмайди.

Аммо қўшиқчининг овозини қирғиз раҳбариникидан фарқлай олмайсиз.

"Қўшиқчи" ўз қўшиғини кириш сўзи билан бошлаб ҳам беради.

"Тақдирга қасдма-қасд" менинг илк қўшиқларимдан бири бўлади. Бу қўшиқни ҳаётий шиорим десам ҳам бўлади. "Тақдирга қасдма-қасд" менга кўп ҳолларда ҳаётнинг қийинчиликларини енгиб ўтишимга кўмак берган", - дейилади унда.

Қўшиқ севги ҳақидаги "Қишлоқдаги ишқ" ("Провинциальний роман") фильми манзаралари ортидан янграйди.

"Хонанда" "Умидлар минг чиппакка чиққан бўлмасин, яшаш ва севиш аҳди" ҳақида куйлайди.

Бунгача қолган барча Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ташқи дунёга ўз қобилият ва санъатлари билан танилиб улгуришган.

Дейлик, хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган турли йирик байрам тадбирларида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг елка қоқиб йўрғалаши деярли анъанага айланиб қолган.

Image caption "Ҳар баҳорда шу бўлар такрор..."

Би-би-си муҳаррири Йоҳаннес Деллга кўра, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари орасида у ягона раққос эмас.

Интернет замонида раҳбарларнинг машқлари тезда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалар экан, мусобақа шоуларга кўниккан томошабинлар бехосдан президентларнинг қобилиятларини ҳам бир-бири билан солиштирса ажаб эмас.

Хўш, агар улар орасида ҳам мусобақа ўтказилса, қай бири ғалаба қозонарди, ё, таъбир жоиз бўлса, буларнинг қай бири муқомларда талантлироқ?

Британ телевидениесининг энг машҳур эшиттиришларидан бирида машҳур инсонлар томошабинлар ўнгида рақсда беллашишади.

"Strictly come dancing" номли бу дастур 40 дан ортиқ бошқа мамлакатга ҳам сотилган.

Марказий Осие мамлакатларини оладиган бўлсак, машҳурлик бобида буларда ҳеч ким президентларга етмайди.

Ана ўша президентлар муқомларга йўрғалар экан, буларнинг мусобақаси нечук кечарди?

Президент Каримов саҳнани одатда Наврўз ва Мустақиллик кунларида эгаллайди. Бу нуқтаи назардан унинг рақсга шайлиги албатта қўшимча очколар келтирарди. Бироқ рақснинг ўзида у бироз нўноқроқ, юзининг ифодаси ҳам қотиб қолганроқ...

Фото муаллифлик ҳуқуқи httpwww.president.tjnode10589

Аксинча, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг бадан ҳаракатлари эҳтирослироқ. Буни, жумладан унинг ўғли тўйида тушган рақсидан билиб олса бўлади. Балки тантананинг ўзи бунга ундагандир, баҳарҳол унинг ғамзаю муқомлари анчайин жонли.

Туркманистонга ўтадиган бўлсак, бунда Президент Бердимуҳаммедовнинг репертуари кенгроқ. У ўзининг туғилган кунида бир гитара, бир аккордеон чалиб қўяди, рақс ҳаракатлари эса бағоят уқувли, рост, бироз зерикарлироқ.

У кўпроқ Ди жей сифатида тирикроқ, видеоларнинг бирида пластинкаларни айлантириб, баданларини соллантириши завқу нашъага тўла. Лекин у пластинкаларга боғланиб қолгани, бу рақс учун очколар сонини бироз камайтириши турган гап.

Қозоқ Президенти Нурсултон Назарбоевнинг гитара чалган видеолари мавжуд эса-да, рақсга тушганлари деярли йўқ. Қирғизистон Президенти Атамбаев ҳам намозда суратга олинган эса-да, рақсга тушгани топилмайди.

Бундан пешқадамлик Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонга тегади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Унга рақиб топмоқчи бўлсангиз, Россияга назар ташлаш керак бўлади. Ўз пайтида Президент бўлган Дмитрий Медведевнинг диско услубидаги рақси, ё-да эскироғини оладиган бўлсак, Россиянинг собиқ Президенти Ельциннинг сайловлар олдидан саҳнада "ёндириши"ни эслаш керакдир.

Президент Ельциннинг 1994 Берлинда қўлига дирижер чўпини олиб кўрсатган қилиқларидан устун келиш амри маҳолдир. Бундаги шавқу завқ ҳам чиндан ҳам беназир.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар