Ёқутистондаги марказий осиёлик муҳожирлар ҳаётидан лавҳалар

Сўнгги янгиланиш 29 январ 2012 - 14:38 GMT

Тожикистондан Ёқутистонга борган меҳнат муҳожирларини бирлаштирадиган қатор жамоалар тузилган. Бу маданий ва миллий жамоа муҳожирларни рўйхатдан ўтказиш, ҳужжатларини Россия Федерал миграция хизматига топшириш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва ишга жойлашда ёрдам беради. Бу жамоа муҳожирларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларни қўллаб-қуватлаш билан ҳам шуғулланади. Яқинда миллий жамоаларни бирлаштирган ассоциация ташкил этилди. Унга Россия фуқароси ва ўтмишда Тожикистондан келган тадбиркор Диловаршо Асроров раҳбарлик қилади.

Томоша қилишДавомийлиги: 06:29

Ер сайёрасининг энг шимолий масжидларидан бири бўлган Якутск шаҳрининг масжиди бир ярим минг намозхонга мўлжалланган, бироқ Ҳайит кунлари кўчадаги транспорт қатновини тўхтатишга ҳам тўғри келади

Марказий осиёлик муҳожирларнинг муаммолари билан гоҳо Якутск шаҳридаги Қирғиз жамоаси раҳбари Эсен Сайдиқулов шуғулланади.

Томоша қилишДавомийлиги: 04:38

Яқин ўтмишда, Шўролар даврида, Ёқутистон сиёсий маҳбуслар ва оғир қамоқ жазоларига ҳукм этилганлар бадарға қилинган жой бўлган.

Томоша қилишДавомийлиги: 06:13

Абадий музликлар устига бунёд этилган Якутск шаҳрига Марказий Осиё ва Қофқоздан меҳнат муҳожирлари оқиб кела бошлагач, мусулмонларнинг илк масжиди ҳам пайдо бўлди.

ТинглашДавомийлиги: 10:04

Якутск шаҳрида бўлган мухбиримиз Шодиёр Сайф бахтини абадий музликлардан излаётган ва бир умр шу ўлкада қолишга аҳд қилган меҳнат муҳожирлари ҳақида ҳикоя қилади.

ТинглашДавомийлиги: 09:44

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.