Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Ўз миллий анъаналаримизга асосланиб, миллий характерларни яратиш керак"

Шу кунларда машҳур ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов ўзининг 80 ёшини нишонлади.

Кино мунаққидлари Шуҳрат Аббосов ўзининг "Тошкент - нон шаҳри", "Сен етим эмассан", "Маҳаллада дув-дув гап", "Оловли йўллар" каби фильмлари билан ўзбек киномотографиясида беқиёс мактаб яратганини айтишади.

Би-би-си билан суҳбатда Шуҳрат Аббосов бугунги ўзбек киноси "ҳаяжонли дамлар"ни бошдан кечираётганини айтади.

У бугунги киномотография ўзбек мафкурасини шакллантиришга хизмат қилиши зарур деб ҳисоблайди.

Бунинг учун онгни ўзгартириш керак, дейди Шуҳрат Аббосов.

"Аммо бу онгни бир кунда ўзгартириб бўлмайди, 20 йилдаям қийин буни қилиш. Ўйлайманки, ҳозирда изланиш кетаяпти", дея фикр билдиради Шуҳрат Аббосов.

У сўнгги дамларда ўзбек киномотографияси Болливуд йўналишидан бораётганини эътироф этади.

"Биз ҳам буни танқид қилиб юрибмиз. Бугун бошқача ҳаётни яшаяпмиз. Аммо, шуни экранда кўрмаяпмизку," дейди Шуҳрат Аббосов.

Санъат арбоби ўзбек киномотографияси реалистик йўлдан бориши зарурлигини айтади.

"Ўз миллий анъаналаримизга асосланиб, миллий характерларни яратиш керак", дейди Шуҳрат Аббосов.